24 January 2012
17:03 -
Ватикан элчиси Тошкентда ишонч ёрлиғини топширди
Кеча Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида ўтган учрашувда Ватиканнинг янги тайинланган элчиси Апостоль Нунци Престол ҳазратлари ишонч ёрлиғини топширди. Янги элчи Москвадаги резеденциясидан туриб, мамлакатимиздаги миссиясини адо этади.
Расмий хабарларга кўра, учрашув давомида элчи Президент Ислом Каримнинг Ўзбекитсон Байналмилал маркази юбилейи муносабати билан турли миллат вакилларига йўллаган табриги, ундаги бағрикенглик тамойилини улуғлабди. 16 конфессияга мансуб 2000 дан ортиқ диний жамоалар бўлган Ўзбекистонда фаолият олиб боришидан бахтиёрлигини билдирибди.
Ватикан элчисининг дипломатик миссиясидаги устивор йўналиш диндошларини қўллаб-қувватлаш экани ўз-ўзидан тушунарли. Дунёнинг бу митти мамлакатининг Ўзбекистон билан бошқа ҳеч қандай қизиқадиган жойи йўқлигини, Ватикан Ислом Карим олдига демократия ва инсон ҳуқуқлари масалаларида талаблар қўйиб ўтирмаслигини ҳам барча тушунса керак.
Дарвоқе, элчи Тошкентга сафари вақтида Ўзбекитсон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитаси раҳбари Ортиқбой Юсупов ҳамда муфтий Усмонхон Алимов билан ҳам учрашди.