24 January 2012
21:23 - Туркия ғазабда: Кеча Франция Сенати арманилар геноцидини рад этадтиганларни жазолайдиган қонунни тасдиқлади
Ўтган йилнинг 22 декабрь куни тарқатган хабаримизда, Франция парлментининг қуйи палатаси – Миллий Мажлис - арманилар қатлиом/геноцид қилинганини инкор этиш жинoятдир, деган маънодаги қонун лойиҳасини тасдиқлаганини, қонун Сенатда ҳам тасдиқланса, кучга кириши ва бу қонунга кўра, жазо бир йиллик қамоқ ёки 45 минг евро миқдоридаги жарима бўлиши мумкинлигини билдиргандик.

Туркия раҳбарларининг эътирозларига қарамасдан, кеча Франция парламентининг юқори палатаси – Сенат – бу қонунни кўриб чиқди. Мажлисда 348 сенаторнинг 200 дан озгина кўпроғи қатнашган, қолганлар бундай жанжалли қонуннинг қабул қилинишида иштирок этишдан қочишган. Шундай бўлса ҳам, 127 га қарши 86 овоз билан қонун тасдиқланган.

Туркия оммавий воситаларида Франциянинг адресига жудда қаттиқ таъна тошлари отилмоқда, Франция президенти Саркозининг отаси яҳудий эканлиги ҳам эсланди. Буни Бош вазир Ражаб Эрдўғон ҳам тилга олди ва қабул қилинган қонун “биз учун йўқдир” деди.