16 January 2012
21:51 -
Қозоғистон “демократлашмоқда”, параламентга 3 партия ўтибди
Бугун пешинда кеча бўлиб ўтган парламент сайловларининг дастлабки натижалари эълон қилинди. Кўринишидан, Нурсултон Назарбой сўнгги дақиқларда парламентга 2 эмас, 3 та партияни киритишга қарор қилган ёки 3 партия киритиш аввалдан режалаштирилиб, ҳозир демократиянинг гўёки кутилмаган ғалабаси сифатида тақдим этолмоқда.
Хуллас, сайловда қатнашишга рухсат берилган 7 партия олган овозларнинг фоизи қуйидагича бўлибди:
“Нур Отан” Халқ-демократик партияси - 80,74%
“Оқ жўл” Демократик партияси - 7, 46%
Халқ-коммунистик партияси - 7,2%
“Айил” Социал-демократик партияси - 1,46%
Умумхалқ Социал-демократик партияси - 1,59%
Ватансеварлар партияси - 0,89%
“Адолат” Демократик партияси - 0,66%
Қозоғистон қонунларига кўра, 7 фоиздан кўп овоз олган партиягина парламентга киради. Демак “Нур-Отан”, “Оқ Жўл” ва Коммунистик партиялар параментга кириб бўлишди, дейиш мумкин. Чунки, дастлабки натижалар якуний бўлишига ҳеч кимда шубҳа йўқ.
Дарвоқе, айтиб ўтиш керакки, қайта қурилиш йиллари ўртага чиққан Қозоғистон “Озод” халқ ҳаракатининг ҳам қўшилиши натижасида тузилган Умумхалқ Социал-демократик партиясининг бор-йўғи 1,59 фоиз овоз олгани ҳам кўрсатмоқдаки, Ўзбекистонга нисбатан демократиянинг даражаси бўйича ўлса-ўлиги ортиқ Қозоғистонда Горбачев замонининг маҳсули бўлган Халқ ҳаракати бутунлай битган.
Маҳаллий ахборат восталарининг хабарларига кўра, сайлов байрамдек ўтган, ҳамма Нурсултон Назарбой ва у раис бўлган “Нур-Отан” партиясини кўкларга кўтариш билан машғул, жуда кўп халқаро кузатувчилар комиссиялари сайловларда жиддий камчиликлар бўлмаганини айтишаётган эмиш. Эстониялик кузатувчи-депутатнинг “Европа сайловларни байрам шаклида ўтказиш, овоз берганларга совға тарқатиш каби нарсаларни аллақачон унутиб юборди”, деган кесатиқ гаплари ҳам Қозоғистон демократиясининг ғалабаси сифатида тақдим этилмоқда.
Маълумки, Қозоғистон Парламентининг қуйи палатаси Мажлисда 107 ўрин бор. Қонунга кўра, кеча 98 ўринга депутатлар сайланган эди. Қолган 9 ўринга депутатларни Қозоғистон Халқ Ассамблеяси номли қўғирчоқ ташкилотнинг бугунги сессиясида сайлашди. Ўша ердан ягона ўзбек Мажлисга кирган бўлиши мумкин.