16 January 2012
23:06 - Бу йил Ўзбекистонда умумий ҳажми $3,2 млрд бўлган инвестицион лойиҳалар амалга оширилади, натижа нима бўлади?

Мамлакатимизда бу йил умумий сони 144 та бўлган инвестицион лойиҳалар амалга оширилиши ҳақида Ўзбекистон президентининг махсус Фармони эълон қилинган. Инвестицияларнинг манбаи - чет эл компаниялари, уларни ўзлаштирадиганлар – ҳукуматнинг корхоналари.

Энг катта лойиҳалар нефт-газ секторида амалага оширилади. Лойиҳалар сони – 44, инвестиция ҳажми - $1,894 млрд.

Кечаги хабаримизга кўра, Ўзбекистон иқтисодий эркинликлар индекси бўйича, жаҳонда 164-чи ўринда турибди, собиқ Совет мамлакатлари ичида фақат Туркманистондан олдиндамиз.

 

Айнан шу сабабли, Ўзбекистонда хусусий компаниялар мутлақо ривожланмайди, фақат кичик бизнесда бироз олдинга кетиш бор. Катта хусусий компаниялар йўқ. Катта хусусий компаниялар пайдо бўлиб, улар чет эл инвестициялари олиб келишга бошламагунча, Ўзбекистонда жиддий иқтисодий ривожланиш бўлмайди. Ҳамма нарсани ҳукумат бошқарадиган мамлакатда тезда турғинлик ва орқага кетиш бошланади.