15 January 2012
21:24 -
Қозоғистонда парламент сайловлари бўлмоқда, Остонада қурилаётган жомега ўт тушди
Бугун Қозоғистонда муддатидан олдин ўтказилаётган парламент сайловлари, маҳаллий ахборот воситаларининг хабарларига кўра, байрамдек ўтмоқда. Табиий, бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас. Диктатураларда доим шундай бўлган, бўлмоқда ва бўлади.
Шу соатларгача сайловчиларнинг 70 фоизи овоз бериб бўлибди. Маълумки, Президент Нурсултон Назарбой Конституцион Кенгаш билан “урушиб”, бир ой аввал қонли воқеалар бўлган Жанаозенда ҳам сайлов ўтказилишини лозим топган.
Сайловлар давом этар экан, Нурсултон Назарбой Остонада янги очилган катта теннис комплексини зиёрат қилган, теннис ўйнаган.
Айнан шу соатларда Остонада қурилаётган ва Марказий Осиёнинг энг катта жомеси бўлиши айтилаётган Ҳазрат Султон мачитига ўт тушган. У тезда ўчирилишига қарамасдан, бир одам ҳалок бўлгани расмий хабарларда айтилмоқда.
Сайловларда бир неча партияга иштирок этиш учун рухсат берилган бўлса ҳам, ҳамма экаспертларнинг фикрича, парламентга иккитагина партия вакиллари киради. Биринчиси, Нурсултон Назарбойниг “Нур-Отан” партияси, иккинчиси – “Оқ-Йўл” номли ҳукуматнинг қўғирчоқ партияси.