13 January 2012
20:12 -
8-9 яшар болалар гепатитга қарши эмланади
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тарқатилган хабарда айтилишича, шу йилнинг 23-28 январь кунлари мамлакатимизда 8-9 ёшли болалар ёппасига гепатит В вирусига қарши эмланади. Ҳозирда вазирлик қошида тузилган штабда эмлашни амалга оширувчи 9500 бригада ташкил этилган. Улар 5500 дан ортиқ пунктда фаолият олиб боради. Вакциналар Бутунжаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти лойиҳаси томонидан таъминланади.