13 January 2012
20:40 -
Ҳуқуқ ҳимоячиси Зиёдулла Раззоқов ҳибсга олинди
Бу ҳақда ҳибсга олиш жараёнида мухбиримиз билан телефон орқали боғланишга улгурган ҳуқуқ ҳимоячисининг ўзи маълум қилди. Жиззах вилоятининг Зарбдор туманида яшовчи Зиёдулла Раззоқов Шахс ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотининг Жиззах вилоятидаги вакили эди. Куни кеча ўрта мактабдаги ўқитувилик лавохзимидан ҳам четлатилган Раззоқов Йўл патрул хизмати ходимига нисбатан куч ишлатиш, давлат ҳокимятига бўйсунмаслик билан гумонланмоқда.
Бугун тушдан сўнг содир бўлган ҳодиса шоҳидларига кўра, милиция ходим ўз погонини йиртиб, сўнгра ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига қўнғироқ қилган. Ҳали айтганимиздек, ҳибсга олиш жараёнида Раззоқов мухбиримиз билан боғланишга улгурди.