13 January 2012
03:12 -
Жума шаҳрида икки мардикор газдан заҳарланди
Кеча тунда Самарқанд вилоятининг Жума шаҳридаги хусусий хонадонлардан бирида 27 яшар икки нафар мардикор йигит газдан заҳарланиб, вафот этди. Жума шаҳар буюм бозори бозорқўми Комила А.нинг уйини таъмирлаётган йигитлар тунда уйқуга кетгач, газ тармоғида газ узилган ва ўчиб қолган. Тун ярмида қайта қўшилган газ туфайли заҳарланган йигитлар эртага пешинда тупроққа берилади.
Ҳодиса юзасидан Пастдарғом тумани прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳодиса юзасидан Пастдарғом тумани прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилган.