13 January 2012
03:45 - Тошкент шаҳар прокурорининг собиқ ўринбосари Ниязов 13 йилга озодликдан маҳрум қилинган
Ўтган йилнинг 20 июнидаги хабарларимизда Тошкент шаҳар прокурорининг собиқ ўринбосари Аловиддин Ниязовнинг жиноий жавобгарликка тортилгани ва тергов даврида пойтахтнинг Чуқурсой массивидаги руҳий хасталиклар шифохонасига мажбурий давоаланиш учун ётқизилгани хусусида хабар қилгандик.

Энди маълум бўлишича, ўтган ҳафтада жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди Ниязовни бир қатор коррупцион жиноятларда айблаб, 13 йилга озодликдан маҳрум қилибди. Шу муносабат билан унинг қайинотаси, “Адолат” партиясининг собиқ раиси, Тошкент Биринчи Тиббиёт Академияси ректори, академик Турғунпўлат Даминов ҳам лавозимидан озод қилинган.

Аловиддининг акаси — Тошкент вилоятининг собиқ ҳокими Зиёвутдин Ниязов эса 3 йил аввал 12 йилга озодликдан маҳрум этилганди, дейди мухбиримиз.