13 January 2012
02:50 -
Қашқадарёнинг собиқ ҳокими Зайниев жавобгарликка тортилиши мумкин
Вилоят прокуратураси томонидан олиб борилаётган суриштирув материалларига кўра, собиқ ҳоким Нуриддин Зайниевга нисбатан пора олиш эпизоди билан боғлиқ фактлар текширилмоқда. “Шўртангаз” кимё мажмуасининг маъсул шахсларидан бир неча минг пора олганлиги айтилаётган собиқ ҳокимга нисбатан далиллар етарли бўлса, жиноят иши қўзғатиш учун Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатига сўровнома юборилади.
Сенаторлик иммунитетига эга бўлган бу шахснинг янги йил арафасида Россиянинг Кисловодск санаториясига дам олишга кетгани ҳақида хабар қилгандик, дейди мухбиримиз.
Сенаторлик иммунитетига эга бўлган бу шахснинг янги йил арафасида Россиянинг Кисловодск санаториясига дам олишга кетгани ҳақида хабар қилгандик, дейди мухбиримиз.