06 January 2012
13:00 - Барак Обама Пентагонда АҚШнинг келажак ҳарбий стратегиясини очиқлади
Кеча тақдим этилган программа ростакам келажак стратегиясими ёки бу йил бўладиган президент сайловига тайёрланиш йўналишидаги тактик ўйинми, ҳозирча айтиш қийин. Аммо, 2013 йилдан бошланиши режалаштирилаётган стратегиянинг асосий нуқталари билан танишиш ҳар ким учун фойдали бўлади. Reuters агентлиги мухбирларининг бу маслалага бағишланган мақоласидан келиб чиқилса, асосий нуқталар қуйидагилардир:

1. Ҳарбий ҳаражатлар ярим триллион долларга камайтирилади.

2.. АҚШнинг ҳарбий кучлари Европада камайтирилиб, Осиёда кўпайтирилади.

3. Аввалги президент Жорж Бушнинг Афғонистон ва Ироқдаги террорга қарши уруш режалари ўрнига, Жанубий Хитой денгизи ва Эронни араб мамлакатларидан ажратиб турувчи Ўрмуз кўрфазида АҚШнинг таъсирини кучайтириш асосий масалага айланади.

Президент Обама Пентагонда тақдим қилган программасининг номи - "АҚШнинг глобал лидерлигини мустаҳкамлаш: XXI аср мудофаасининг приоритетлари”. Номнинг ўзи ҳам кўрсатиб тургандек, АҚШ жаҳондаги лидерлик позициясидан воз кечмоқчи эмас.

АҚШ бор жойда демократик жараёнлар тезлашишини ҳисобга олсак, Барак Обама таклиф қилган программа бутун дунё учун фойлади, турли диктатор ва диктаторчалар учун хатарли эканлигини алоҳида урғулаш керак.