06 January 2012
16:47 -
Сенсация: Туркия Қуролли кучлари Бош штабининг собиқ бошлиғи Илкер Бошбуғ ҳибсга олинди
Кеча Истанбул Бош прокурори Жиҳон Қонсиз Туркия Қуролли кучлари Бош штабининг собиқ бошлиғи Илкер Бошбуғни 7 соат сўроқ қилгандан кейин, ҳибсга олиш масаласини ҳал қилиш учун уни 12-чи Оғир Жазо Судига жўнатган. Бу Суд Илкер Бошбуғни ҳибсга олиш қарори чиқарган.
Аввалги хабарларимиздан маълумки, Туркияда бир неча йилдан бери диний илдизли Адолат ва Тараққиёт Партияси ва бу партия тарафидан тузилган ҳукуматни йиқитиш ҳаракатида бўлганлиги иддао этилаётган кишиларга қарши жиноий ишлар олиб борилмоқда. Бу ишлар бўйича сони 100 дан ошган одам ҳибсга олинган ёки тергов қилинмоқда. Уларнинг ичида Туркия Коммунистик партиясининг раисидан тортиб, бир қатор юксак даражали ҳарбийларгача бор.
Терговлар давомида Туркия Қуролли кучлари Бош штабининг собиқ бошлиғи Илкер Бошбуғнинг номи ҳам тилга олинабошлади. Баъзи айбланувчи ҳарбийлар ҳукуматга қарши қилаётган ишларидан Илкер Бошбуғнинг хабари бўлгани, ҳатто у бу ишларни маъқуллагани ҳақида кўрсатмалар бердилар.
Отатурк замонидан бери Туркияда ҳарбийлар дунёвийликнинг кафолатчиси ҳисобланишган ва доим мавжуд ҳукуматларга ўз таъсирларини ўтказиб келишган. Шу сабабли, Илкер Бошбуғнинг исломий илдизли ҳукуматга қарши қилинаётган ишларни маъқуллаганини, агар бу иддао рост бўлса ҳам, қайсидир маънода тушуниш ҳам мумкин.
2010 йил 29 августда Илкер Бошбуғ Бош штаб бошлиғи лавозимидан кетди. Унинг кетиши юқорида айтилган жиноий ишларга боғлиқ эмас, Туркия қонунлари бўйича, Қуролли кучлари Бош штабининг бошлиғи ҳар икки йилда алмаштириб турилади. Аммо, шундан кейин Илкер Бошбуғ устидаги булутлар яна ҳам қуйиқлаша бошлади. Мана, ниҳоят у ҳибсга олинди.
Илкер Бошбуғ ҳамма айбларни рад этишига қарамасдан, у ва бошқалар жазога тортилишлари муқаррар кўринмоқда. Шу пайтгача Туркиянинг ички ва ташқи сиёсатини белгилашда муҳим роль ўйнаб келга ҳарбийларнинг сиёсатдан четлатилиши, демократик принциплар нуқати назаридан тўғри қадамдир. Аммо, бунинг натижасида демократиянинг олға кетиши эмас, том аксинча, ислом фанатикларнинг ҳокимиятга келиш эҳтимоллиги катта дир, деб ҳисоблаётганлар Туркияда кўп.