06 January 2012
00:41 -
Тожикистон Бош вазирининг ўринбосари газ масаласини ҳал этиш учун Тошкентга келди
Тўғриси, Бош вазир ўринбосари Муродали Алимардоннинг Тошкентга етиб келгани ҳақида ҳеч қандай хабар йўқ. Тожикистон оммавий ахборот воситалари Муродали Алимардоннинг Ўзбекистонга жўнаб кетгани ҳақида пешинда хабар тарқатган эдилар.
Бизнинг хабарларимиздан ҳам маълумки, Ўзбекистон 4 январда ҳеч бир сабаб кўрсатмасдан ва Тожикистон тарафини огоҳлантирмасдан, бу мамлакатга газ беришни тўхтатиб қўйган.
Тожик хабарларига кўра, ўтган йил Ўзбекистон Тожикистонга 48 млн долларга 180 млн кубометр газ сотган. Ўзи 7 млн. кубометр газ қазиб оладиган Тожикистоннинг умумий эҳтиёжи 240 млн кубометр экан.
4 январдаёқ Ўзбекистоннинг Душанбадаги элчиси Тожикистон ташқи ишлар вазирлигига чақирилиб, унинг қўлига Имомали Раҳмоннинг Ислом Каримга йўллаган мактуби тутқазилибди. Имомали Раҳмон ўз ҳамкасбидан газ масаласини тезроқ ҳал этишда ёрдам сўрабди.
Тожикистонда баъзи саноат корхоналари газ йўқлиги сабабли ишини тўхтатган. Одамларнинг уйларига газ берилиб-берилмаётгани ҳақида хабарлар йўқ.