31 December 2011
20:20 -
Самарқанд темирйўл вокзали ҳожатхонасидан кейин, Ислом Карим спорт соҳасини ҳам танқид қилишга рухсат берибди
Ўзбекистон президентининг ўтган йил ноябрь ойида парламент палаталарининг қўшма мажлисидаги нутқидан кейин маҳаллий матбуотга ҳақиқатдан “эркинлик” берилаётгани, масалан, рус тилида чиқадиган “Новости Узбекистана” газетаси Самарқанддаги темир йўл вокзалининг ҳожатхонаси ўта ифлослигини ёзишга журъат қилганини сенсация сифатида шу йил 21 ноябрда хабар қилгандик.
Ислом Каримга ҳожатхоналардаги ифлосликнинг танқид қилиниши ёқиб қолибди, шекилли, спорт соҳасини ҳам бироз танқид қилишга рухсат берибди. Бугун ҳукуматнинг қўғирчоқ Интернет нашри бўлмиш 12.uz сайтида эълон қилинган “ФИФАнинг жарангли шапалоғи” номли мақола бунинг исботидир.
Маълумки, яқинда Халқаро Футбол Федерацияси ФИФА Ўзбекистондан 2012 йилда 20 ёшгача бўлган хотин-қизлар футболи бўйича жаҳон чемпионати ўтказиш ҳуқуқини олиб қўйганди. Бу ҳуқуқ олинган пайтда Ўзбекистон матбуотида баландпарвоз мақолалар ёзилганини айтган мақола муаллифи, мамлакатимизда спорт иншоатларининг аҳволи ночор бўлгани учун чемпионат ўтказиш ҳаққидан маҳрум бўлганимиз ёзилмаётганини танқид қилибди. Бундан ташқари, муаллифнинг бир қатор мисоллар келтириб ёзиишича, спортчиларимиз бирон бир ерда юксак натижага эришса, бу ҳақда дарҳол хабар берилади, аммо, спортчиларимизнинг мағлубиятлари ёки ёмон натижаларга эришиши ҳеч бир шаклда тилга олинмайди.
Ҳа, ростдан ҳам, Ўзбекистонда шундай нарса ёзилаётганидан ҳайрон қолиш керак.
“ФИФАнинг жарангли шапалоғи” номли мақоланинг кўпчилик борлигини ҳам билмайдиган 12.uz номли сайтда эълон қилиниши кўрсатмоқдаки, ишлар шундай кетаберса, 50-60 йил ҳам ўтмасдан, ҳукуматнинг ишлари, ҳатто 13-чи муддат президентлик лавозимини эгаллаб турган Ислом Каримнинг фаолиятини танқид қилиш ҳам бошланади.