31 December 2011
12:35 - Ўзбекистонлик сиёсий маҳкумлар иши БМТнинг 63-сессияси кун тартибига қўйилади
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти томонидан БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссариятига тақдим қилинган ҳуқуқ ҳимоячилари Аъзам Фармонов, Алишер Кароматов ҳамда Расул Худойназаровнинг иши шу йилнинг 30 апрель – 4 май кунлари Женевада муҳокама қилинади. Бу ҳақда маълум қилган БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссариятининг ноқонуний ҳибслар бўйича ишчи гуруҳи котиби Мигель де ла Лама ишнинг Ўзбекистон ҳукумати раҳбарияти иштирокида кўриб чиқилишини айтди. “Эзгулик” томонидан ҳуқуқ ҳимоячилари иши юзасидан берилган ариза Комиссарият томонидан 2011 йилнинг 31 майида Ўзбекистон ҳукуматига маълумот тариқасида тақдим этилган.

Айни кунда “Эзгулик” жамияти фаоллари юқорида номлари келтирилган ҳуқуқ ҳимоячиларининг аҳволи, жиноят ишининг ҳуқуқий мақоми борасидаги маълумотларни Комиссариятга етказмоқда.