26 December 2011
22:02 -
Ҳақиқий хабар “Ҳаракат”да ўқилар: Тан олинган лидерлари йўқ норозилик намойишларининг фойдаси кам. Ўзбекистонда бундай лидерлар борми?
“Араб баҳори” деб ном олган воқеларни шарҳлаган мухбирларимиз, ўша кунлардаёқ сарлаҳадаги фикрни қайта-қайта такрорлаган эдилар: Яхши уюшмаган, таниқли лидерлари бўлмаган намойишлардан фойда кам бўлади. Бу фикр тўғрилигини, энг камида, Миср мисолида кўриб турибмиз. Яқинда бошқа араб мамлакатларида ҳам аҳвол шундай эканлигининг шоҳиди бўламиз.
Ғарб матбуоти “Ҳаракат” агентлиги мухбирларининг фикрини ярим йил ўтгандан кейин тушуниб етганга ўхшайди. АҚШнинг “Уолл Стрит Жоурнал”, “Нью-Йорк Таймс”, “Вашингтон Пост” каби машҳур газеталари шу кунларда бири олиб, бири қўйиб, фикримизни такрорламоқдалар. Энг қизиғи, айнан шу фикрни, табиий, яна биздан кейин, Россияда бўлаётган норозилик намойишларига ҳам боғлаб ёзмоқдалар.
Ўзбек миллиардери Алишер Усмоновнинг gazeta.ru Интернет нашри бугун бу мавзу бўйича алоҳида мақола тайёрлабди. Ундан маълум бўлишича, юқорида ними тилга олган АҚШ газеталаридан ташқари, французларнинг Le Monde ва Le Figaro газеталари ҳам бизнинг фикримизни такрорлашган. Онлайн-нашр The Atlantic эса, тўғридан-тўғри шундай ёзибди: Россиядаги воқеларни Чехословакиядги “дуҳоба инқилоби” билан солиштирсак, яқинда оламдан ўтган Вацлав Гавел каби лидер йўқлигини кўрамиз.
Бизни, табиий, Ўзбекистон қизиқтиради. Бу ерда халқни орқасида олиб кетоладиган лидер ёки лидерлар борми? Бу савол устида ўйлашимиз, мухолифатни ҳақиқий лидер атрофида бирлаштиришимиз масаласи учтида ишлашимиз керак.