26 December 2011
23:48 -
Миллий Хавфсизлик кенгаши котиби Мурод Атаев лавозимидан четлатилган
Ўтган ҳафтанинг жума куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгашининг мажлиси чақирилиб, унда ташкилий масала кўрилган. Шу пайтга қадар Кенгаш котиби вазифасини бажариб келган Мурод Атаев лавозимидан четлатилиб, унинг ўрнига мамлакат Қуролли кучлари Бирлашган штаби бошлиғи, генерал-лейтенант Баҳодир Тошматов тайинланган. Мурод Атаевнинг Мудофаа вазирлигига ишга жўнатилгани айтилмоқда, аммо буни тасдиқловчи расмий маълумотлар йўқ.