26 December 2011
21:34 -
Ислом Карим раҳнамолигида хабарчиликдаги масхарабозлик ривожланмоқда
Президент Ислом Карим ўтган йили ноябрь ойида парламент палаталарининг қўшма мажлисида ўзи йўқ демократик ислоҳотларни чуқурлаштиришни гапирар экан, хабарчиликда ҳам ўзгаришлар қилишга ваъда берганди. Тўғри, ўзгаришлар бўлмоқда, бозорда айтиладиган ифодани ишлатсак – гап йўқ, ўзгаришлар бор. Масалан, яқинда ўзбек ахборот воситаларидан бири Самарқанд автовокзалидаги ҳожатхоналарнинг ифлослигини танқид қилди.
Бу оламшумул мисол ягона эмас. Тошкентда тус тилида чиқадиган “Новый век” газетаси расмий идоралардан маълумот олиш қийинлиги ҳақида ёзиб, Давлат Статистика Қўмитаси Тошкент шаҳридаги автомобилларнинг сони ҳақида маълумот беришни рад этганини билдиради. Шунчалик эҳтирос билан билдирадики, йиғлаб юборгингиз келади. Аслини олганда, шу маълумот берилса нима бўлардию, берилмаса нима?
Бизнинг сайтимизда давлат бюджетига оид биронта рақам берилмаслиги танқид қилинганди. Агар шундай рақамлар берилса, ҳозирги ҳукуматнинг қандай ишлаётганини тушунган бўлардик. “Новий век” газетасининг аҳмоқ журналистларига маслаҳатимиз шу: Юқорининг топшириғи билан масхарабоз танқидий мақолалар ёзишдан ҳеч қандай фойда йўқ. Ҳукуматдан давлат бюджетига оид рақамларни эълон қилишни талаб қилинг. У рақамларни анализ қилсак, мавжуд ҳокимият нима иш билан шуғулланаётганини халққа тушунтирамиз, ана ундан кейин халқ қарор қилади – бундай ҳукумат бизга керакми, ёки йўқ? Тўғрисини айтса, жавоб олдиндан маълум – йўқ.