23 December 2011
15:34 -
Ўзбекистон ҳукумати тожикларни оч қолдирмоқчи эмас
Бу мавзудаги аввалги даракларимизда “Ўзбекистон ҳукумати тожикларни оч қолдирмоқчи” деган хабар чоп қилгандик. “Ўзбекистон темир йўллари” ширкати тожик мулозимларига асосланган бу хабарни уйдирма деб атабди. Ширкат баёнотида Ўзбекистон ҳукумати шаънига туҳмат ва бўҳтон тарқатаётган Тожикистон Парламенти депутатлари қораланган. Юртимиз ҳудудида тожик вагонларининг тутиб турилгани ҳақидаги хабар ҳам уйдирма. Аксинча, вагонлар техник носозликлар туфайли арзимаган вақтга ушлаб қолинган. Ўзбекистоннинг одил ҳукумати ўзга халққа нисбатан иқтисодий блокада қилиш ниятида эмас, дейилади ширкат билдиришида.
Баёнготдан маълум бўлишича, тожиклар ўзларининг вагонларини аллақачон олиб кетишга улгурган.
Аслида, вагонлар муаммоси тожиклар учун ҳам ҳаёт-мамот масаласи эмас. Аксинча, бу масаланинг қайта-қайта кўтарилиши, ҳатто шу масала бўйича икки қўшни мамлакат мулозимлари ўртасида эҳтиросларнинг жунбушга келиши – мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро совуқ муносабатларнинг инерцияси оқибатидир, дейди мухбиримиз.
Ҳозирча тожикларни қўйиб турайлик, аммо Ўзбекистон раҳабарияти бор муаммоларнинг кескин ечим йўлларини ахтариш ўрнига, ўз табиатига хос бўлган масхарабозлик усулларидан юқорига чиқолмаётгани ачинарли ҳолдир.