23 December 2011
07:29 -
Кеча ҳам Dow Jones ўсишни давом эттирди
Ўтган куни 337 поғoна юқорига сакраб, кеча бор йўғи 4 поғанага ортган Dow Jones индекси кеча ҳам юксалиш йўлидан кетди. Кечаги 62 поғoналик ўсишдан кейин, унинг абсолют миқдори 12170 га тенг бўлди.
Эслатиб ўтамиз, 2008 йилнинг ёзида бошланган молиявий кризисдан аввал Dow Jones индекси 13-14 минг орасида ўйнаб турарди. 2009 йилнинг ўрталаридан мунтазам, аммо зиг-заглар билан ўсиб келаётган бу индекс, шу йилнинг май-июль ойларида 13 минг остонасига келиб қлганди. Аммо, аввал АҚШда дефолт хавфи, сўнгра еврозонадаги беқарорлик туфайли, Dow Jones 11 мингдан ҳам пастга тушиб кетди. Кейин яна ортиш бошланди.
Декабрь ойида фондлар бозори нисбатан осойишталикда. Ғарб шу кунларда, тўғрироғи, Исо пайғамбарнинг туғилиш кунидан тортиб, янги йилгача, байрам билан овора экан, осойишталик давом этса керак.