19 December 2011
11:21 -
Жанаозенда ўлганларнинг сони 15 га чиқди, ҳуқуқ ҳимоячиларига бундан ҳам катта рақамларни айтишмоқда
Қозоғистоннинг 20 йиллиги нишонлаётган 16 декабрь куни Жанаозен шаҳрида юз берган тартибсизликлар натижасида ўлганларнинг сони 15 бўлганини Қозоғистон расмийлари ҳам тан олдилар. Аввал улар, жумладан, Президент Нурсултон Назарбой ҳам, 10 кишининг ўлганини гапиришарди. Ҳуқуқ ҳимоячилари полиция томонидан ўнлаб одамларнинг ўлдирилганини айтишмоқда. Кўринишидан, улар тўғри гапиришган, ҳукумат ҳақиқатни секин-аста тан олмоқчи.