19 December 2011
03:08 -
Футболчи қизларнинг жаҳон чемпионати Ўзбекистонда ўтмайдиган бўлди
Халқаро футбол федерациялари иттифоқи (ФИФА) Ижроия қўмитаси шундай қарорга келган. 2012 йилги жаҳон чемпионатига қизғин тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон ҳукумати учун бу қарор кутилмаган нохушлик бўлди. Боиси шу йил майида ФИФА қарори билан чемпионат мамлакатимизда ўтказилишига қарор қилинганди. Шу муносабат билан Қарши, Тошкент каби шаҳарларимизда янги футбол майдонлари бунёд қтилаётганди.
ФИФА Ижроия қўмитаси қарор ўзгартиришга Ўзбекистон техник омиллар туфайли бундай турнирни ўтказишга тайёр эмаслиги сабаб бўлганини таъкидлабди. Чемпионат Японияда ўтиши ҳақида янги қарор ҳам чиқарилган.