19 December 2011
11:37 - Покистоннинг президенти ўлмаган, Бирлашган Араб Амирликларидан уйига қайтмоқда
12 декабрдаги хабарларимздан бирида Покистон президенти Азиф Али Зардорий юрак хуружидан кейин оғир аҳволда Дубайдаги касалхоналардан бирига олиб келингани, у ўлим арафасада эканлиги айтилганди.

Ҳозир маълум бўлишича, Азиф Али Зардорий Бирлашган Араб Амирликларида даволангандан кейин, уйига қайтмоқда. Аммо, у ростдан ҳам касал бўлгани, ҳозир тузалгани сабабли мамлакатига қайтаётганига шубҳа бор. Покистонда ички вазият оғир бўлган бир пайтда, президентнинг тусатдан ғойиб бўлиши, яна тўсатдан орқага қайтиши орқасида ростдан ҳам қандайдир сирлар борга ўхшайди.