19 December 2011
02:34 - Бош вазиримиз Тошкент шаҳар ҳокимлиги биносини ҳукумат уйига айлантирмоқчи
Пойтахт марказида жойлашган Тошкент шаҳар ҳокимлиги биноси эндиликда ҳукумат уйига айлантирилади ва бу ерга Бош вазир Шавкат Мирзиёев бошчилигида Вазирлар Маҳкамасининг аппарати кўчиб келади. Тошкент шаҳар ҳоикмлиги эса аввалги бино рўпарасидаги Статистика бошқармаси биносига кўчади. Ҳозирда таъмирлаш ишлари тугалланиб, сўнгги пардозлаш бораётган биносга ҳокимлик ашёлари кўчирилмоқда.

Тошкент шаҳрининг Мовароуннаҳр кўчасидаги бу ўзгаришлар бошқа биноларга ҳам ўз таъсирини кўрсатди. Масалан, бироз аввал бу биноларга ёндош “Фотон” заводининг бу ердан қувилгани ҳақда хабар қилгандик, дейди мухбиримиз.