17 December 2011
07:16 - Dow Jones кеча ўзгаришсиз қолди дейиш мумкин
Ўтган куни 45 поғана юксалган Dow Jones индекси кеча аслида бироз тушди. Аммо, тушиш шунчалик озки (2 поғона ёки 0.02%), вазиятни ўзгариш бўлмади, деб баҳолаш мумкин. Энди унинг қиймати 11866 га тенг.

Халқаро Валюта Фондининг раҳбари Кристин Лагарднинг жаҳон ўтган асрнинг 30-чи йилларидаги каби депрессия остонасида, ҳеч ким четда қололмайди, деб кечагина қилган огоҳлантиришидан кейин Dow Jones индексининг ўпирилиб тушишини кутиш керак эди. Бундай бўлмади. Шу сабабдан, Нью-Йорк фондлар бозоридаги кечаги озгина тушишни оптимистик руҳда қабул қилишимиз лозим.