17 December 2011
07:49 -
Яна бир диктатор кўппартияликка ўтмоқчи, Ўзбекистонга ўхшаб бўлса керак
Туркманбоши-2 лақаби берса бўладиган Туркманистон Президенти Қурбонгули Бердимуҳамедов Туркманистон Демократик Партиясининг 20 йиллиги, аслида, собиқ КПССнинг Туркманистон бўлими номини ўзгартирилишининг 20 йиллиги муносабати билан ўтказилган қандайдир мажлисда нутқ сўзлаб, ўз мамлакати кўппартияликка ўтиши мумкинлигини гапирибди. Шу сабабдан, дебди у масхарабозликни давом эттириб, Туркманистон Демократик Партияси рақобатли шароитда ҳам ҳаммадан олдинда юриш учун тайёр бўлиши керак.
Табиий, Туркманбоши-2 бор экан, бу мамлакатда ҳақиқий кўппартияликка ўтиш ҳақида сўз ҳам бўлиши мумкин эмас, дейди мухбиримиз. Қўшни мамлакатнинг диктатори Ўзбекистондаги ҳамкасбидан ўрганиб, бир қатор қўғирчоқ партиялар тузиб ташласа керак. Аммо, ҳозирги динамик асрда бундай партияларнинг умри узоқ бўлмаслиги аниқ.
Бошқа тарафдан, Ўзбекистонда Ислом Карим, Россияда Владимир Путин либерал ислоҳотлар ҳақида гапиршга мажбур бўлиб қолишган бир пайтда, Қурбонгули Бердимуҳамедовнинг пайтавсига қурт тушгани ғоят табиийдир.