17 December 2011
06:25 - Акбарали Орифнинг онаси вафот этган
Бироз кечикиб олинган хабарга кўра, “Бирлик” Партиясининг Андижон ташкилоти раиси, ҳозирда Данияда муҳожирликда яшаётган Акбарали Орифнинг онаси Энахон ая бир ойча аввал 82 ёшида Шаҳрихонда оламдан ўтган. Табиий, Акбарали Ориф бундан хабардор бўлган, аммо бу ҳақда ҳеч кимга гапирмаган экан.

Узоқ юртларда юриб севимли онадан айрилиш, она ёшини яшаган аёл бўлса ҳам, қанчалик оғир жудолик эканини ҳамма тушунади. Акбарали Орифга чуқур таъзияларимизни изҳор этиш билан бирга, Оллоҳдан Энахон аяни раҳмат айлашини, онахоннинг жойи жаннатда бўлишини тилаймиз, унинг руҳига бағишлаб дуолар қиламиз.