14 December 2011
19:21 -
Тошкент митрополити “ишонч телефони” ўрнатди, муфтиймиз бу борада ўйлаётгани ҳам йўқ
Тошкент ва Ўзбекистон христианлари етакчиси, митрополит Викентий ҳазратлари пойтахтдаги марказий идорасида махсус “ишонч телефони” ўрнатди. Бу ҳақда ташкилотнинг расмий веб-сайтида хабар қилинган. Дунё ташвишларидан тушкунликка тушган, ғамга ботган христианларга ҳуқуқий ва психологик ёрдам кўрсатишни мўлжаллаган епархия мутасаддилари қавмининг заҳматини емоқда. Психолог муборак душанба, чоршанба ва жумъа кунлари қўнғироқларни қабул қилади.
Ўзбекистон Мусулмонлари идораси эса ҳукуматни дуо қилиш, унинг оламшумул ислоҳотлари-ю, бемисл эркинликларини тараннум этиш билан овора. Мусулмонларнинг муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари билан дардлашиши тугул унинг ҳузурига кириши ҳам амри маҳол, дейди мухбиримиз.