14 December 2011
04:35 - Қашқадарёнинг собиқ ҳокими Нуриддин Зайниев Кисловодскка учиб кетди
Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Президент Ислом Карим томонидан журъатсизлик, лапашангликда айбланган вилоятнинг собиқ ҳокими Нуриддин Зайниев Россиянинг Кисловодск шаҳридаги санаторийда дам олиш учун жўнаб кетди. Ўтмиш фаолияти республика Бош прокуратурасининг махсус комиссияси томонидан тафтиш қилинаётган Қашқадарёдан собиқ ҳокимнинг мамлакатдан чиқиб кетишига Оқсаройдан изн текканига шубҳа йўқ.

Энди Зайниев сўнгги 10 йиллик фаолиятидаги илк таътилни санаторияда ўтказади. Муҳим бўлгани, у Ўзбекистонга қайтадими ёки йўқ?