14 December 2011
03:11 - Ўзбекистон кўрик-танловлар ўлкаси: Йилнинг энг яхши имоми ҳам аниқланди
Ўзбекистон Мусулмонлари идораси томонидан имом-хатиблар ўртасида ўтказилган “Йил имоми – 2011” кўрик танлови якунланиб, ғолиблар эълон қилинган. Танлов шартлари бан этилмаган мусобақада ғолиб бўлган пойтахтдаги “Хўжа Аламбардор” жоме масжиди имом-хатиби Сайфуддинов Рахматуллоҳга компьютер жамланмаси тақдим этилибди. Хазорасп туманидаги “Шох Пир” масжиди имоми Хайрулло Абдуллаев телевизор билан сийланган. Шаҳрисабздаги “Тўрабой охунд” масжиди раҳбари Шуҳрат Ҳафизовга эса микро тўлқинли печ тегибди.

Ҳар ҳолда, имомларнинг маҳоратга оид шартлар билан эмас, балки ҳукуматга садоқат борасидаги “хизмат”лар билан беллашгани эҳтимолга яқин, дейди мухбиримиз.

Маълумки, Ўзбекистон Ислом Карим раҳнамолигида кўрик-танловлар ўлкасига айланган. Ҳаёлга келадиган ҳамма соҳа бўйича кўрик-танлов ўтказилади. Мана йилнинг энг яхши имоми ҳам аниқланибди. Биронта аҳмоқ маслаҳатчи президентимизга “йилнинг энг яхши пайғамбарини белгилаш керак” деса, шундай кўрик-танлов ҳам бошлаб юборилади. Ислом Карим пайғамбар ягона эканлигини тушуниб етгунча, йил ҳам тамом бўлади.