14 December 2011
06:18 - HRW Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари вазиятига оид ҳисоботини эълон қилди
Таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси бўлган бу ташкилот ҳисоботида кутилганидек мамлакатимиздаги инсон ҳуқуқлари вазияти кескин танқид остига олинади. Сўнгги йиллардаги ислоҳотларга қарамай Ўзбекистондаги вазиятнинг аянчли картинаси қатор даллиллар билан намойиш этилади. Ташкилоят иддаосича, стратегик сабаблар орқали Ўзбекистон билан яқин муносабатлар ўрнатишга чоғланган Ғарб ҳукуматлари инсон ҳуқуқлари аҳволига кўз юммоқда.
Ҳюман Райтс Уотч ҳисоботда қийноқлар, болалар меҳнати, сиёсий ҳуқуқларининг таъқиб этилиши, фуқаролик жамияти вакилларига муносабат сингари мавзуларни кўпроқ ёритишга ҳаракат қилган. Ҳисобот юзлаб одамлар билан мулоқотлар асосида тайёрланган.