13 December 2011
21:34 -
“Ҳаракат” хатқутисидан: Прокурор армонда қолди, Нормўмин Чориев Сурхондарё вилоятига ҳоким бўлди
Нормўмин Омонович Чориев Қумқўрғон туман туманига ҳоким бўлганидан сўнг, билдики, ҳамма ҳокимнинг хизматини қилгани билан халқнинг орасида ҳақини, ҳуқуқини талаб қиладиганлар ҳам бўлар экан. Улар ҳокимни урмайди, сўкмайди, аммо қонунларга мос келмайдиган ишларнинг рўйхатини тузиб юрар экан. Қарабсизки, уйқуда ҳаловати йўқ. Бир аризани ёпсанг, эртасига яна, яна ва яна юқорига шикоят!
Юқоридагилар ҳам шундай аризаларга муҳтал бўлиб турар экан: тирикчилик ҳаммага керак!
Н.Чориев бундай ўйлаб кўрса, ҳокимлик Ҳожибой Тожибоевнинг қора қарғаси айтгандай невигодний экан...
Нима қилиш керак? Хотини билан маслаҳатлашган эди “Олий Мажлисга депутат бўлинг! Ҳам Тошкентнинг катта даврасига қўшиласиз, ҳам депутат дахлсизлиги сизга жуда керак!” деди.
Шундан сўнг Н.Чориев эринмасдан ўн йил Олий Мажлисга депутат бўлди. Аризалар барибир тўхтамагани билан зиён кам бўлди.
2006-2007 ва айниқса 2008 йиллар Н.Чориев учун жуда самарали бўлди. Тумандаги барча ширкат хўжаликларининг ерларида фермер хўжаликлари ташкил этилди ва орадан бир-икки йил ўтиб, улар оптималлаштирилди. Бир гектар ернинг баҳоси беш юз минг ҳатто, бир миллион сўмга чиқиб кетди! Халқни камбағал деймиз, аммо ундаги пулнинг ҳисоби йўқ экан.
Қумқўрғоннинг нимаси бор? Пахта, ғалла!
Н.Чориев пахта ва ғалла қабул қиладиган идораларга оғзи маҳкам, мард, садоқатли одамларни қўйди. Натижада, Қумқўрғон ғалла ва пахта тайёрлаш шартномаларини нафақат вилоятда, балки Республикада биринчи бўлиб бажарадиган бўлди ва бу пешқадамлик жуда узоқ давом этди. Тўғри, бу орада ғалла, пахта қабул қиладиган корхоналарнинг раҳбарлари, тарозибонлари мунтазам равишда қамалиб кетаверди. Аммо уларнинг бирови ҳам ҳокимни сотмади.
Лекин прокуратурадай бемаза идора бўлмас экан. 2007 йилда туман прокурори туман ҳокимига нисбатан жиноий иш қўзғади.
- Ўзингга ёмон бўлади, – деди Н.Чориев.
- Конкрет фактлар бор, - деди прокурор.
Бир ой ичида ўша прокурор аввал ишдан олдирилди, сўнг ҳатто қўлга туширтирилди.
Н.Чориев прокурорнинг жазосини берган билан барибир кўнгли ғаш эди. Хотини билан маслаҳатлашган эди, “Қумқўрғонда кўп ишлаб юбордингиз, обод районларнинг бирига ўтиб кетинг”, деди
У хотинининг айтганини қилиб, Сариосиёни гаплашди. Аммо кетар жафосига 170 та томорқанинг ҳар сотихини 1000 доллардан соттирди.
Қисқа пайт ичида Сариосиёнинг одамлари Н.Чориевга ёқиб қолди. Бу ерда “героин” савдоси яхши йўлга қўйилган экан. Шунинг учун маданият юқори: Қумқўрғонда сўрамасанг – бермайди. Сариосиёда индамасанг бўлди экан.
Аммо бу орада Қумқўрғонда ер талон-тарожлигини прокуратура ўргана бошлади. Н.Чориев яна хотинига маслаҳат солди.
- Депутат бўлинг, - деди хотини.
- Майли, - деди ҳоким.
Шундан сўнг, Н.Чориев Сенатга сенатор бўлди. Қумқўрғондаги ер талон-тарожлиги учун қанчадан-қанча одам жазоланиб кетди, аммо тергов ҳам, суд ҳам сенатор Н.Чориевни бу ишларга жалб этишга ҳадди сиғмади.
- Хотин, сени ҳам бир районга ҳоким қилиб қўймасак бўлмайди, - деди Н.Чориев.
- Мен ҳар замонда Сизга ҳокимлик қилсам, шунинг ўзи етади, - деди хотини.
- Гап бўлиши мумкин эмас! – деди у.
Сариосиёда ернинг нархи Қумқўрғондагидан а..анча баланд экан. Бунинг устига талабгор Сиз билан савдолашмайди ва энг муҳими савдони насия қилмас экан.
Н.Чориев Сариосиёга келгандан кейин минглаб одамлар томорқали бўлди. Туман ҳокимининг иссиқхоналар қуриш учун ер ажратиш тўғрисидаги қарорлари ҳам олтмишдан ошди.
Туманда ғалла тайёрлаш шартномаси ҳам Республикада биринчи бўлиб бажарилди. Бунинг учун сон-саноқсиз идора ва корхоналарнинг ишчи хизматчиларидан, ҳатто маҳаллаларнинг истиқоматчиларидан, мактабларнинг ўқувчиларидан, боғчаларнинг ходимларидан ҳар килограмм ғалла учун 1000 сўмдан пул йиғилди. Қирқ-эллик минг сўм учун ҳеч ким оғрингани йўқ. Шу йўл билан миллионлаб эмас, миллиардлаб пул тўпланди.
Ана шундай сафарбарлик туфайли пахта тайёрлаш шартномаси ҳам Республикада биринчи бўлиб бажарилди. Ҳамма ҳайрон, далада пахта йўқ, ҳатто бир чигит йўқ, аммо ҳар куни 3-4 фоиз миқдорда пахта тайёрланди.
Сариосиёда ҳам Н.Чориев Сенатор бўлишига қарамасдан прокуратуранинг таъқибидан қутула олмади. Туман прокурори фермерлар тасарруфидаги ерларнинг ёппасига томорқа қилиб юборилганлиги ҳолатини ўргана бошлади. Фақат Дашнободдаги фермерларнинг ерларидан мингдан зиёд томорқа қилиб юборишган экан. Прокурор бир фермердан “Барака топгур, ўн гектар ерни томорқага бериб юборибсан!” деган эди, у “Ер бизга ижарага берилган, ернинг хўжайини ҳоким” деди.
- Тушунмадим? – деди прокурор.
- Мен ҳокимнинг айтганини қиламанда – деди фермер.
- Яна тушунмадим, конкрет гапиринг.
- Яқиндагина ҳоким бобонинг хотинига бир юз йигирма миллион сўм обориб бердим. Ҳоким ҳар бир томорқани ҳисоблаб ўтирипти. Унинг қулоғи кўп, кўзи кўп, ҳар томорқа ҳисобда, агар вақтида расчёт қилмасак, дарров ерни олиб қўяди, ҳамма фермер шундай.
- Шундан деб ёзиб бераоласизми?
- Бўлмасачи! Ҳамма фермер ёзиб беради.
Бу гап кўчага чиқиб, Н.Чориевнинг қулоғига етиб борди. Бу орада прокурор Сенатор ҳоким билан расмий оҳангда гаплашадиган қилиқ чиқарди.
Н.Чориевнинг ичи қизиб, хотинидан маслаҳат сўради.
- Бу ердан кетиш керак, - деди хотини.
- Қаёққа?
- Вилоятга ҳоким бўлинг!
Н.Чориев бу марта ҳам хотинининг гапига кирди. Биринчи декабр куни Сурхондарё вилоятига ҳоким бўлди. Прокурор яна армонда қолди.
Шариф АЛИЕВ