09 December 2011
15:18 -
Ислом Карим Конституция куни ҳам ёлғон гапиришни давом эттирди
Конституция кунининг 19 йиллиги муносабати билан 7 декабрда ўтказилган мажлисда нутқ сўзлаган Президент Ислом Карим миллионлаб ўзбеклар Россия, Қозоғистон ва бошқа мамлакатларда мадикорчилик қилиб, оила боқаётганларини тилга олмасдан, демак, бу ҳолни тузатиш устида ўйламаётганини намойиш қилиб, Ўзбекистонни жаҳоннинг энг фаровон ўлкаси қилиб кўрсатишга интилди ва одатдигидек ёлғон гапиришни давом эттирди.
Унинг айтишича, “аҳолининг ўртача умр кўриш даражаси ҳозирги кунда собиқ СССР ҳудудидаги энг юқори кўрсатгичлардан бирига – 73 ёшга, аёлларимиз ўртасида эса 75 ёшга етган” эмиш.
Шу муносабат билан “Ҳаракат” агентлигининг шу йил 27 ноябрдаги хабарида берилган маълумотларни такрорлашни лозим топдик. Ман ўша маълумотлар:
Интернетнинг бу соҳага оид саҳифаларида кўрсатилишича, аҳолининг ўртача умр кўриши бўйича Ўзбекистон собиқ Совет мамлакатларидан фақатгина Тожикистондан олдинда бўлиб, бу соҳада фожеавий аҳволда ҳисобланадиган Россиядан ҳам орқада. Ўша ердаги рақамларга кўра, Ўзбекистонда одамлар ўртача 65,1 йил умр кўришади, эркаклар – 61,6 ва аёллар – 68,6.
Солиштириш учун баъзи мамлакатларда бу рақамлар қандайлигини кўрайлик.
Умрнинг узунлиги бўйича жаҳонда биринчи ўрин Андорада, иккинчи ўрин Японияда. Японлар ўртача 82,15 йил умр кўришади, эркаклар – 78,7 ва аёллар – 85,6. Қозоғистонда ўртача умр 67,35 бўлса, эркаклар – 61,9 ва аёллар - 72,8.
Ана энди “Ислом Карим ёлғон гапирдими ёки янглишди?” деган саволга ўзингиз жавоб қидираверинг.