09 December 2011
15:50 -
Германия, Франция, Буюкбритания келишолмади, Dow Jones йиқилди
Кеча бу уч мамлакат еврозонани молиявий кризисдан олиб чиқиш йўллари ҳақида келишолишмагани эълон қилингач, Dow Jones индекси 199 поғана (1.63%) пастга тушди, энди унинг абсолют миқдори 11998 га тенг. Яъни, яна 12 минглик психологик марра остида.
Аслида, хабарларда Европа лидерлари келишолмагани айтилса ҳам, экспертлар иқтисодий жиҳатдан энг кучли бўлган Германия, Франция, Буюкбритания ўртасидаги келишмовчилик муҳим эканлиги айтишмоқда. Ваҳоланки, Dow Jones индексининг сўнгги икки ҳафтадаги ўсиши Германия ва Франция келишишга яқинлиги ҳақидаги хабарлар билан изоҳланиб келаётганди. Балки, бир маҳаллар жаҳоннинг лидери бўлган Буюкбритания ўзини кўрсатиб қўйиш мақсадида ҳамма нарсани бузгандир. Бўлиши мумкмн. Аммо, унинг кучи узоққа етмайди. Оби-ҳавони Германия яратади.