09 December 2011
14:13 -
Москва ҳокимлиги мухолифатинг 30 минг кишилик митингига рухсат берди
Маълумки, якшанба (4 декабрь) куни Давлат Думасига сайловлар ўтказилгандан кейин, душанба ва сешанба кунлари Москва, Санкт-Петербург ва бошқа шаҳарларда сайловлар эркин бўлмагани, натижалар сохталаштирилганидан норози бўлганлар митинларга чиқдилар. Митингларнининг энг каттаси сешанба куни Москвада бўлгани, унда 7 минг киши иштирок этгани айтилмоқда. Ўша куни юзлаб митингчилар ғибсга олинди, уларнинг катта қисми маъмурий жазога тортилиб, 10-15 кунга қамалди. Таниқли мухолифатчилар Илья Яшин, Алексей Навальний, Сергей Удальцов шулар жумласидан.
Ғарб давлатларининг лидерлари, жумладан, АҚШ Давлат Котиби Ҳиллари Клинтон, сайловлар эркин бўлмаганини айтишлари, СССРнинг собиқ президенти Михаил Горбачев сайлов натижаларини беор қилишга чақириши мухолифатчиларни руҳлантирди. Улар келаётган шанба куни, яъни 10 декабрда Москва марказидаги Революция майдонида норорзилик митинги ўтказишга рухсат сўраб, шаҳар ҳокимлигига ариза бердилар.
Кеча кечқурун ҳокимлик 30 минг кишилик митинг ўтказишга рухсат берди, аммо Революция майдонида эмас, узоқроқдаги Болотний майдонида. Сабаб сифатида 30 минг киши Революция майдонияга сиғмаслиги кўрсатилган.
Дарҳол мухолифатчиларга хос бўлган ички низолар чиқишга бошлади. Революция майдонида митинг учун ариза ёзганлар - “Сўл фронт” ташкилотининг матбуот котиби Анастасия Удальцова (бу ташкилотнинг қамоқдаги лидери Сергей Удальцовнинг хотини бўлса керак) ва “Бирдамлик” ҳаракатининг раҳабарият аъзоси Надежда Митюшкина бўлиб, митингни Болотний майдонига кўчириш Халқ Озодлиги Партиясининг раисдошлари Владимир Рижков ва Борис Немцов билан келишилган экан.
Анастасия Удальцова ўзи ва Сергей Удальцов ҳокимлик билан келишувга рози эмаслигини билдириб, ҳаммани Революция майдонига чақиришни давом эттирмоқда. “Бирдамлик” ҳаракатининг шаҳар бўлими ҳам шу фикрда. Халқ Озодлиги Партиясининг раисдоши Борис Немцов эса, айни замонда, “Бирдамлик”нинг лидеридир. Яъни, турли ташклотлар вакилларини қўйиб туринг, бир ташкилот ичида ҳам арзимаган маслала бўйича жиддий қарама-қаршиликлар бор.
Россиянинг хўжайини Владимир Путин ҳам саросимада. У очиқчасига Ҳиллари Клинтонни Россиядаги мухолифатни ҳокимиятга қарши гиж-гижлашда айблашгача борди. Табиий, митингга рухсат бериш ҳам унинг қарори.
Эртага Москвада митинг қандай ўтиши, унда қанча одам қатнашиши – Россияда бўладиган сиёсий жараёнларнинг келажаги нуқтаи назардан жуда муҳимдир.