08 December 2011
07:34 -
ЕХҲТнинг эркинликлар декларациясини Россия қабул қилдирмади, Ўзбекистон ҳам у билан биргамиди?
Аввалги хабарларимизда 6-7 декабрь кунлари Вильнюсда Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг Вазирлар Кенгаши йиғилиш ўтказиши, ундан олдин ЕХҲТга кирувчи мамлакатлар фуқаровий жамият вакилларининг параллель мажлиси бўлгани, мажлисда Васила Иноят қатнашгани ҳақида хабар бергандик.
Кейинги хабарларга кўра, Вазирлар Кенгашининг мажлисида кўпроқ Белорусияда инсон ҳуқуқларининг бузилишига эътибор берилган. Бу йиғилиш ҳақида бошқа қизиқ хабарлар ҳам йўқ эмас.
Украинларнинг УНИАН агентлиги тарқатган хабарга кўра, Россия ўз тарафдорлари билан ЕХҲТнинг “Рақамли асрда фундаметал эркинликлар Декларацияси”ни қабул қилинишига йўл қўймаган. ЕХҲТнинг 56 аъзосидан кўпчилиги Декларацияни қўллаб-қувватлаган бўлса ҳам, якдиллик бўлмагани сабабли, у қабул қилинмаган. Русларнинг ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бу Декларацияга қарши чиқиш билан бир қаторда, Россияда 4 декабрда ўтказилган парламент сайловлари давомидаги камчиликлар кескин қоралангани туфайли, Вильнюсдаги йиғилишни охиригача кутмасдан қочиб кетган.
Россия билан бирга яна қайси давлатлар бу Декларацияга қарши чиққани хабарларда айтилмайди, аммо тахмин қилиш қийин эмаски, Ўзбекистон вакили рус акаси билан бирга бўлган.