05 December 2011
06:59 - Вильнюсда ЕХҲТнинг Вазирлар Кенгаши олдидан фуқаролар жамияти вакилларининг мажлиси бўлди, Васила Иноят ўша ерда
6-7 декабрь кунлари Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг Вазирлар Кенгаши йиғилиш ўтказади, дейлади бу ташкилот тарафидан тарқатилган расмий хабарда. Бу йиғилишдан олдин фуқаровий жамият вакилларининг параллель мажлиси бўлиши ҳам ўша хабарда айтилганди.

Фуқаролар жамияти вакилларининг мажлиси кеча бошланди, бугун ҳам давом этади. Бу йиғилишда Вазирлар Кенгаши учун махсус таклифлар ишлаб чиқарилиши керак. Бугунги мажлисда Ўзбекистон вакили – “Бирлик” Партиясининг Бош котиби, Инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг раиси Васила Иноят икки марта чиқиш қилиб, ўша таклифлар рўйхатига Ўзбекистонга доир икки моддани киритишга эришди.

Биринчиси: Сиёсий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш, хусусан, “Бирлик” Партияси аъзоларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масаласига, бу партиянинг расмий рўхатдан ўтиш учун Адлия вазирлигига топширган ҳужжатлари ҳали ҳам жавобсиз ётганига ЕХХТнинг эътиборини қаратиш, ЕХХТнинг Демократик Институтлар ва Инсон Ҳуқуқлари Бюросига “Бирлик” Партиясининг рўхатдан ўтиш жараёнини мониторинг қилиш вазифасини топшириш;

Иккинчиси: Ўзбекистон ҳукумати олдига 25 нафар фуқаровий жамият вакилларини қамоқдан озод этиш, қийноқ ва ноинсоний зўравонликларга барҳам бериш талабини қўйиш.

Санкт-Петеребургдаги касалхоналардан бирида даволаниб, бугун Вильнюсга келган Васила Иноят бундай масалаларни халқаро саҳанада биринчи марта кўтараётгани йўқ. Бир неча ой аввал Варшавада ўтказилган ЕХҲТнинг форумида ҳам у айнан шу масалаларни кун тартибига олиб чиққанди.

Қолаверса, “Эзгулик” жамияти сиёсий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш масаласига дунё жамоатчилигининг эътиборини қаратиш учун йиллардан бери ҳаракат қилиб келмоқда. Кўриниб турибдики, жуда қийинчлик билан бўлса ҳам, бу йўналишда ижобий натижаларга эришилмоқда. Натижалар маълум бир нуқатага етгач, ҳуқуқ ҳимоячилигида инқилобий ўзгаришларга йўл очилади