08 December 2011
07:10 -
“Ҳаракат”: Dow Jones барқарорлашса, ҳар куни хабар қилишни тўхтатамиз
Сўнгги ойларда, айниқса, шу йил ёзнинг охирида АҚШ бюджетида дефолт хавфи, ундан кейин Европанинг жанубидаги мамлакатлардаги (аввал Юноонистон, кейин Италиядаги) молиявий кризислар сабабли Dow Jones индексининг кундалик ўзгаришлари ҳақида хабар бермоқдамиз. Ҳозир АҚШ фондлар бозорининг бу кўрсатгичидаги ўзгаришлар барқарорлашаётганга ўхшайди. Шундай бўлса, бу ҳақда хабарларни кундалик эмас, авваллари каби ҳафталик ёки ойликка айлантирамиз. Биз учун муҳим бўлгани, ўзбекларни дунёнинг молиявий ва иқтисодий аҳволини кўрсатадиган бундай кўрсатгичларга ўргатиш, келажакда Ўзбекистон ҳам шундай индеклар асосида яшаши муқаррарлиги ҳақидаги фикрга тайёрлашдир.
Кеча Dow Jones индекси 46 поғанага (0.38%) ортиб, 12196 га чиқди.
Эслатиб ўтамиз, 2008 йил ёзида бошланган жаҳон молиявий инқирозидан олдин Dow Jones индекси 13-14 минг орасида ўзгариб туарди. Ўша инқироз ойларида 7 минггача тушиб кетган бу индекс, кейинчалик барқарор, аммо зиг-загли равишда ўсиб бориб, шу йилнинг ёзида 13 мингга яқинлашиб қолганда, юқорида тилга олинган сабаблар туфайли яна кескин чиқиб-тушишлар даврига кирди.
Бундан кейин нима бўлишини тахмин қилиш қийин. Европа лидерлари еврозонадаги кризисдан чиқиш учун бир неча йил кераклигини ҳам гапиришмоқда. Агар шундай бўлса, жаҳондаги боғлиқликлар туфайли, Dow Jones индексининг кризисдан аввалги даражага чиқиши учун ҳам узоқ вақт керак бўлиши мумкин.
Ўзбекистон раҳабарларининг кризисдан усталик билан чиққанлари ҳақидаги гаплари мутлақо ёлғон. Ўзбекистон жаҳон билан чамбарчас боғланмагани, замонавий банк-молиявий системасини яратмагани туфайли жаҳондаги кризис Ўзбекистонни қаттиқ урмади. Ибтидоий аҳволда бўлганимиз билан мағрурланиш - ақлсиз ишлар қилаётганимизнинг кўрсатгичидир.
Бу ақлсизликни мантиқий охирига етказиш учун пулни ҳам йўқ қилиб, ибтидоий мол алмашиш системасига ўтсак, инфляция балосидан ҳам қутиламиз. Ислом Каримнинг мақсади шундайлиги маълум бўлиб қолса, ҳеч ҳайрон бўлмаслик керак. Чунки, у на давлатчилик, на моливий-иқтисодий реалликларни тушунмайдиган бир одам.