28 November 2011
23:20 - “Ўзпахтасаноат”нинг Жиззах вилояти бошқармаси раҳбари Собир Турдиқулов жавобгарликка тортилган
Бу ҳақда турли гаплар пайдо бўлганда, Бош вазир Шавкат Мирзиёевнинг одами бўлган Собир Турдиқулов ҳали ўз лавозимида ўтирган эди. Ҳозир маълум бўлишича, Жиззах вилояти прокуратураси томонидан Турдиқуловга нисбатан коррпуцияга оид анъанавий моддалар билан жиноят иши очилибди ва у лавозимидан четлатилган. Ҳатто унинг қамоққа олингани ҳақида ҳам гаплар бор, бу маълумотни расман тасдиқлатишнинг имкони бўлмади.

Дастлабки тергов материалларига кўра, давлат манфаатларига бир неча миллиард сўмдан ортиқ зарар етказилган. Шунингдек, жиноят ишида қўшиб ёзиш, фирибгарлик сингари эпизодлар ҳам мавжуд.