29 November 2011
00:25 -
Рақамлар алдамайди: Ислом Карим раҳнамолигида юрак-қон томир касалликларидан ўлиш авжига чиқди
Ўзбекистон Президентининг 2010 йил 12 ноябрь куни Олий Мажлис палаталаринингқўшма мажлисидаги “Мaмлaкaтимиздa дeмoкрaтик ислoҳoтлaрни янaдa чуқурлaштириш вa фуқaрoлик жaмиятини ривoжлaнтириш кoнцeпцияси” номли оламшумул нутқидан кейин хабарчиликда ростдан ҳам ислоҳотлар бошланди. Маслан, ҳукуматнинг қўғирчоқ сайтларида жамоат ҳожатхоналарининг ифлослигини танқид қилишга рухсат берилди.
Бу, шубҳасиз, ўзбек мухолифатининг талабларига жавоб йўналишида қилинган кичик қадамдир. Мухолифат ҳам ҳукумат тараф бир қадам қилиши керак. Энг камида мустақил нашрлардаги хабарларда, расмий хабарларда каби, ҳамма нарса бизда Ислом Каримнинг раҳнамолигида, унинг ташаббуси билан бўлаётганини таъкидлаш лозим. Сиз ўқиётган хабар ана шу руҳда таёрланган.
Ўзбекистон Давлат Статистика қўмитаси тарқатган маълумотларга кўра, мамлакатда юз бераётган ўлим ҳолатининг 59,3 фоизи юрак қон-томир касалликлари билан боғлиқ экан. Ўлимнинг 7,1 фоизи ОИТС, гепатит сингари нисбатан янги касаллик турлари ҳиссасига тўғри келмоқда. 6,6 фоиз кишилар ўткир респиратор касалликлар қурбони бўлса, бахтсиз ҳодисалар туфайли 6,4 фоиз йўқотиш юзага келмоқда. Бир қараганда оддий статистик маълумот бўлган мазкур рақам аслида Ўзбекисондаги ижтимоий ҳаёт даражасининг ўзига хос барометридир.
Яъни, тиббиётдан чуқур хабари бўлмаган киши ҳам юрак қон-томир касалликлари асосан инфаркт, инсульт ва шунга ўхшаш хасталиклар эканини яхши билади. Мазкур турдаги касалликларнинг асосий манбаларидан бири ўткир зўриқиш, стресс ва асабийлик эканини ҳам.
Демак, ўлим сабабининг каттагина қисмини шу турдаги хасталиклар ташкил этса, бу маълумотни статчиларимизнинг бошқа, яъни турмуш даражаси билан боғлиқ маълумотлари билан чоғиштириш керак: нега фаровонликдан маст ўзбекистонликларда бу хасталик улуши юқори? Нега ўлим сабаби асосан асабийлашиш ва руҳий зўриқиш?
Жавоб қуйидагича: Президентимиз Ислом Карим раҳанамолигида Ўзбекистонда ҳаёт шундай ёмонлашдики, одамларнинг мутлоқа кўпчилиги руҳий зўриқиш остида. Бу эса, ўз навбатида, қон-томир касалликларининг ва ўлим ҳолатларининг ортишига ҳам сабаб бўлмоқда. Гап Ислом Каримда, статистик фақатгина бор нарсаларни ўзида акс эттирмоқда, холос.