28 November 2011
13:35 -
Шахмат бўйича жаҳон чемпионатида бронза медали олдик, қозоқлар икки олтин ва бир бронза олди
Бразилияда 8 дан 18 ёшгача бўлган ёшлар орасида бўлиб ўтган жаҳон шаҳмат чемпионатида мамлакатимиз вакили Гулруҳбегим Тоҳиржонова 8 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида бронза медали олганини билдирган ЎзА агентлиги, бошқа медалларни ким олганини тилга ҳам олмайди.
Қозоқларнинг Казинформ агентлигининг хабаридан маълум бўлишича, айнан шу ёшдагилар ичида Қозоғистон вакили Бибисора Асаубаева чемпион бўлган. Бундан ташқари, қозоқлар 12 ёшгача бўлганлар ўрасида ҳам олтин медали (Жонсой Абдумалик) олишган. 16 ёшгача бўлганлар ўртасида Алибек Игамбергенов кумуш медали олган.
Бу чемпионатда 79 мамлакат вакили қатнашгани, медаллар сони бўйича Қозоғистон 3-чи ўринни олганини ҳам Казинформ билдирди. Биринчи ва иккинчи ўринларда Россия ва Ҳиндистон.