25 July 2012
02:21 - Абдураҳим Пўлат: Танишинг, ўзбекдан чиққан яна бир ҳаромий – Ботир Норбой
Яна бир марта қайтараман, бу каби нарсаларнинг ёзишга на тоқатим, на вақтим бор. Аммо, ҳозирги вазиятда бошқа йўл йўқ. Ўзбек миллати миллат сифатини йўқотмоқда, менга қолса, йўқотиб бўлди. Чунки, ўрта асрларда эмас, шу кунларда бир гуруҳ қирғиз фашистлари ўзбекларни Ўзбек бўлгани учун тириклайин ёқиб Интернетда ҳаммага кўрсатдганларида, аёлларимизни зўрлаб, миллатдашларимизни қирғин қилганларида овозини чиқармаган 20 миллионлик ўзбеклар тўдаси миллат бўлолмайди. Бизни ҳеч ким на миллат, на одам деб ҳисобламай қўйди ҳам.

Бунинг биринчи сабабчиси ўзимизмиздир. Асрлардан бери қилаётган хатоларимиз, “Оллоҳдан баракат, биздан ҳаракат” сўзларини унутиб ва “Ҳамма нарса Оллоҳдан” иборасининг маъносини ҳам тушунмасдан, ҳеч нарса қилмасликка ўрганиб қолганимиз, ичимиздан чиқаётган хоин-сотқинларга керакли жавоб бериш шартлигини ҳам тушунмаётганимиздир.

Мен буни тушундим ва ўз йўлимни танладим. Бу йўл - шок терапияси усуллари билан миллатнинг кўзини очиш, ақлсизлик ёки хоинлик билан миллатнинг оёғидан ураётганларни шок терапияси усуллари билан йўқ қилиш. Ҳозир 53-54 лақаби билан танилган Салай Мадамин, Дадахон Ҳасан, Аҳмад Аъзам, Усмон Азим, Зоҳир Аълам, Дилором Исоқ, Фахриддин Худайқул, Алибой Йўляхши ва бошқа бир қатор ифлослар шу йўл билан йўқ қилинмоқда. Ўзбеклар бу қилинаётган ишнинг моҳиятини тушунганларидан кейин, унинг самарадорлиги яна ҳам ошади, у ифлослар миллат олдида тиз чўкиб узр тилашади. Миллат барибир уларни жазосини беради, бериши керак. Акс ҳолда, хоинлик ва ҳаромийлик оммавий бўлиб қолаверади.

Миллатни бундай чиқиндилардан тозалаш доим давом этади. Чунки, одам, жамият ва манфаат деган нарсалар бор экан, бир “чақа” учун ҳар нарсани, миллатни ҳам, умматни ҳам, Оллоҳни ҳам сотишга тайёр бўлганлар доим бўлади.

Бугун навбат яна бир хоинга, бироз майдароқ, аммо хоинлиги билан ҳаромий эканлигини намойиш қилиб бўлган Ботир Норбойга келди.

Узоқ йиллардан бери ҳақиқий “Бирлик”чи бўлиб келган бу одам ҳам бир “чақа” қаршисида синди. Уни хунаса Баҳодир Чори сотиб олганини эшитганимдан кейин, телефон орқали боғланишга ҳаракат қилдим. Ишонардимки, уни тўғри йўлга қайтара оламан. Ҳозир гапириб ўтиришни истамайман, у 1996 йилда биринчи марта қалтис қадам қилишга ҳаракат қилганда, қайтариб қолгандим. Айнан шуни билгани учун бўлса керак, у мендан қочиб юрди. У энди тўғри йўлни эмас, “чақа” ни афзал кўрарди.

Шу йил 30 июнда “Ҳаракат” сайтида таҳририят номидан эълон қилинган “Туркистон тонги” газетаси Туркистонни ўйлайдими ёки унга хоинлик қилишними?” номли лавҳада Ботир Норбойнинг хоинлиги биринчи марта очиқча тилга олинган ва шу хоин иштирокида таъсис этилган “Туркистон тонги” газетасининг ҳеч қандай келажаги йўқлиги урғуланган. Ўша лавҳа билан танишишни истаганлар мақола сўнгидаги линк орқали унга кира оладилар.

Бир неча кундан кейин Ботир Норбой “Туркистон тонги” газетаси Туркистонни ўйлайдими ёки унга хоинлик қилишними?” номли лавҳага муносабатини “Абдураҳим Пўлатнинг алжирашларига жавоб” номли ғазаб билан ёзилган мактубида бидлирди. Мана ўша мактубнинг тўла матни.

АБДУРAҲИМ ПЎЛАТНИНГ АЛЖИШЛАРИГА ҚИСҚАЧА ЖАВОБ

Биз “Туркистон тонги” ва “Түркістан таңы” газеталари таъсисчилари ўттиздан ортиқ ёзувчи ва шоирларга,сиёсатчиларга шундай мурожаатнома ёзгандик.

“Ҳурматли дўстлар! Сизга маълумки, Қозоғистон жанубида ўзбек ва қозоқ тилларида “Туркистон тонги” ва “Түркістан таңы” номида иккита газета таъсис этилди. Газеталар асосан Туркий ва бошқа халқлар бирлиги,дўстлигини ва мардикорлар ҳаётини ёритишга мўлжалланган. Аммо бу газеталар мазмун мундарижаси янада яхши бўлиши учун Сизларнинг ҳам кўмагингиз керак.

Бинобарин, ушбу нашримиз билан ҳамкорлик қилишингизни,туркий ва бошқа халқлар бирлиги, дўстлигини ва мардикорлар ҳаёти ва бошқа қизиқарли мавзулардаги шеърлар, мақолалар, ҳикояларингиз, ҳажвияларингиз бўлса oqqala@gmail.com ва s_baydullaev@mail.ru электрон адресларига юборишингизни илтимос қиламиз.

Камоли эҳтиром ила,Сейитбой Байдуллаев, Ботир Норбой


Бу мурожаатга ўнлаб ижобий жавоблар келди. Аммо биронта одам Абдураҳим Пўлатдай алжиб жавоб ёзгани йўқ. Алжиш мақола сарлавҳасидан бошланган. “Туркистон тонги” газетаси Туркистонни ўйлайдими ёки унга хоинлик қилишними? деб сарлавҳа қўйибди, А. Пўлатов. Агар ҳозирда уч сони чоп қилинган ва турли сайтларда ўрнаштирилган газета ичидаги мақолалардан биронта хоинлик белгиси топилиб, шу хил сарлавҳа қўйилганда бирон нарса дейиш қийин эди. Оддий бир мурожаатномага асосланиб, ёки кимнидир муассислигига асосланиб “Туркистон тонги” газетаси Туркистонни ўйлайдими ёки унга хоинлик қилишними? деб сарлавҳа қўйиш, саводсизлик, маданиятсизлик, алжиш белгиси. Аммо, биз бир пайтлар Бирлик лидери бўлган ва қатор яхши ишларни амалга оширган Абдураҳим аканинг ғалати сарлавҳалар қўйишидан, анча алжиб қолганидан унинг учун хафа бўлдик. Унинг алжишлари сарлавҳадангина эмас, ёзган матнларидан ҳам кўриниб турадиган бўлибди. Абдураҳим Пўлат “Ҳаракат” таҳририяти номидан:“Инсоннинг ҳеч ким инкор этолмайдиган табиатининг (?!) қирраларидан (?) бири шундан иборатки, ҳар қандай янги ташаббус қанчалик актуал, қанчалик жозибали ва қанчалик керакли бўлишидан қатъий назар, бу ташаббуснинг орқасида қандай шахслар турганига эътибор берилади”, деб ёзади. Ҳали қилинмаган ишни ижобий ёки салбийлигини билмай туриб унга муассисларнинг кимлигига қараб баҳо бериш мантиққа тўғри келмайди.

“Кўринишидан, янги газеталар яратиш ташаббусининг орқасида икки шахс – Сейитбой Байдуллаев ва Ботир Норбой турибди”. деб илова қилади А.Пўлат. Сўнг каминани Бирликдаги фаолияти ҳақида тўхталибди. “Ботир Норбой “Бирлик” халқ ҳаракати тузилган йиллари унинг энг фаол аъзоларидан бири эди. У “Бирлик”нинг илк қўлбола нашрларини тайёрлашда ҳам иштирок этган.“Бирлик” кучга кириб, ҳокимиятни жар ёқасига келтириб қўйган пайтда, ҳозир 53-54 лақаби билан танилган миллат хоини Салой Мадамин раҳбарлигидаги бир гуруҳ Ислом Каримовнинг топшириғи билан Ўзбекнинг тарихидаги бирнчи миллий-озодлик ҳаракати бўлган “Бирлик”ни парчалади, унинг оёғига болта урди. Минг афсуски, ўшанда,баъзи хоразмлик бирликчилар оддий маҳаллийчиликни миллий ғояларидан юқори қўйиб, Салой Мадаминнинг орқасидан хоразмлик бўлгани учунгина кетдилар. Хоразмлик Ботир Норбой ўшанда хоин ифлосларга қўшилмади, “Бирлик” сафида қолди,олийжаноблигини кўрсатди”, деб мақтабди. Сўнг “Йиллар ўтди. “Бирлик” қайтадан оёққа турди. Мақсади тинч йўллар, сайловлар орқали ҳокимиятга келиш бўлгани сабабли, партияга айланди”, дебди. Айлангани рост бўлсин. Аммо агар Абдураҳим ака бу партиянинг лидери бўлиб қолаверса, бу ишлар юришишига гумоним бор. Чунки у ДИПЛОМАТИЯНИ, ОДАМЛАР БИЛАН ОДДДИЙ ДИОЛОГ ОЛИБ БОРИШ МАДАНИЯТИНИ билмайдиган аҳволга келибди. Буни ўша мақолада бир лидерларни хунаса деб сўкиши ҳам кўрсатиб турибди. Қолаверса, у ўзи билан бўлмаганларнинг ҳаммасини хоинга чиқаришга ўрганиб қолган…У менинг Бирдамлик халқ ҳаракати сафларида бўлишимни ҳам хоинлик деб ҳисоблайди. Агар Бирдамлик халққа қарши ишлар қилиб. Мен уни қўллаб қувватлаганимда хоинлик дейиш мумкин эди. Аммо нозўровон усулни ўз шиорига айлантириб, ўз сафларида юзлаб кишиларни бирлаштириб, турли акциялар ўтказаётган ташкилотни қай юз билан хоинлар, хунасалар ташкилоти дейиш мумкин?! Иккинчидан,демократик принциплардан келиб чиқилса, қайси ҳаракат ёки сафларида бўлишни ҳар кимнинг ўзи белгилайди. (Бирдамлик сафларида Бирлик ва Эркнинг собиқ ва ҳозирги фаолларидан: Г.Нуриллаева, Носир Зокир, Дилором Исҳоқова, Искандар Худойберганов, Бахтиёр Исабеков…сингарилар ўнлаб фаоллар бор.) Учинчидан, мен юқорида айтилган ҳаракат сафларида бўлганим ҳолда ўзимни бошқа сафлардан чиқиб кетган деб ҳисобламайман. Умуман,Ўзбекистонда демократик жамият ўрнатиш йўлида ишлаётган ҳамма ҳаракат ва партияларни қўллаб қувватлайман. Буни Бирликчи дўстларимнинг таклифи билан “Эзгулик” ташкил этган мажлисларда (Жумладан,Халқ ҳаракатининг 20 йиллигида ва бошқаларида) ветеран сифатида қатнашганим ҳам тасдиқлайди.

Қизиғи шуки, ўша мажлисда қатнашганимни Абдураҳим ака фахрланиб ёзганди. Энди эса, газета таъсисчиларидан бири бўлганим учун хоин бўлибман. Агар А. Пўлатов шу хил газета таъсис этса ва мен у ерда ишласам хоин бўлмас эканман. Шуни алоҳида айтиб ўтишим керакки, бу газета бирон мухолифатчининг эмас, ўзбек ва қозоқ зиёлиларининг ташаббуси билан таъсис этилди ва Худо ҳоҳласа, ҳали халқлар ўртасидаги мувозанатни сақлашда,туркийларни яқинлаштиришда кўп тарбиявий,амалий-маърифий ишларни бажаради. У ўзини сал кам даҳо деб биладиган. ҳаммани оёқ учида кўрсатадиган, Бирликка ёпишиб олиб, раисликни қўлдан бермасликка ҳаракат қилаётган Абдураҳим Пўлатга муҳтож эмас. А. Пўлатов ўз сайтидаги мақоласида “Бирлик” фаоллари Ботир Норбой иштирокида қилинаётган ҳеч қандай лойиҳани қўллаб қувватламайдилар, унга қўшилмайдилар”, деб ёзибди.

Биринчидан, ҳаракат ёки партиянинг барча фаоллари номидан бундай ёзишнинг ўзи тоталитаризм белгиси. Иккинчидан, айтиб ўтайки, 50га яқин фаолларга юборилган бу хатга Бирликнинг собиқ ва ҳозирги фаолларидан ижобий жавоблар келди ва келмоқда. Бирлик А. Пўлатовнинг шахсий мулки эмас. У: “ Ботир Норбой…авваламбор бирликчилардан, “Бирлик” миллий ғояларни кўтарган ҳамда шу йўналишда амалий ишлар қилаётган ягона ташкилот эканлигини ҳисобга олиб, миллатдан кечирим сўраши керак”, дебди. Ажабо, бу ерда Абдураҳим ака бошқараётган бугунги Бирлик миллат билан тенглаштириляпти. Бир пайтлар Бирлик халқ ҳаракати миллат тимсоли эди. Ҳозирги Абдураҳим Пўлат бошқараётирман, деб ўйлаган Бирлик миллат тимсоли бўлаолмайди… Бунинг сабабларини очсам, А. Пўлатнинг ўзи уялиб қолиши мумкин.

Иккинчидан, Туркий Бирлик ғояси муаллифи Бирлик дейиш (“Туркистонни бирлаштириш, “Туркистон Бирлиги” ёки “Марказий Осиё Бирлиги” тузиш ғоясининг муаллифи “Бирлик”дир” деб ёзиш) ажабланарли. Бу ғоя битта Бирликка ёки Абдураҳим Пўлатга эмас, ундан 60-70 йиллар олдин тузилган қатор ташкилотларга,ўзбек туркларидан Беҳбудий, Мунаввар қори, Чўлпон, Боймирза Ҳайит, қозоқ туркларидан Мустафо Чўқай, Мағжан Жумабой каби ўнлаб зиёлиларга ҳам тегишлидир. Қолаверса, Туркистон бирлиги ҳақида гапира туриб, Баҳром Ғойиб, Сейитбой Байдуллаев, Иброҳим Ал Ҳошимий каби турли миллат кишилари тузган “Туркистон халқ ҳаракати”ни эсга олмасликнинг ўзи, тарихни сохталаштириб, ҳамма нарсани Бирликка боғлашга уринишдир.

Мен бир пайтлар, Абдужалил Бойматовнинг А.Пўлатов 20 йилдан бери Бирликнинг раиси. У ўз ўрнини ёшларга бўшатиб бериши керак, деган фикрини қўллаб ташкилот раислигига ёпишиб олгани учун Абдураҳим акани танқид қилгандим. Назаримда юқоридаги гапларимни у хоинлик белгиси деб ўйлаган кўринади. Мен А. Пўлатовнинг баъзи фикрларига қўшилмаганим ёки бошқа ҳаракатларда фаолият олиб бораётганим хоинлик белгиси эмас. КАРИМОВГА ҚЎШИЛМАГАНЛАР ВАТАН ХОИНИ БЎЛМАГАНИ КАБИ ПЎЛАТОВГА ҚЎШИЛМАГАНЛАР ҲАМ БИРЛИККА ХИЁНАТ ҚИЛМАГАНДИР.

“Туркистон тонги” қозоқ ва ўзбек зиёлиларининг кучи билан чиқарилаётганини, Бирлик партиясига ёпишиб олиб унинг ишларини олдинга эмас, орқага юритаётган Абдураҳим акага муҳтож эмаслигини эълон қиламиз, кўп ижодкорларга юборилган хат А. Пўлат адресига тасодифан юборилган деб ҳисоблаймиз.

* * *

Шу мактубни ўқигандан кейин Ботир Норбойнинг аҳмоқлигини кўрмайдиган инсон топилармикан? Аҳмоқликни қўйиб туринг, газета чиқаришга даъво қилаётган одамнинг на хабарчилик, на журналистика асосларни билмаслиги, илмий мантиқсизликни қўйиб туринг, оддий фикрлаш савияси қанчалик ибтидоий эканлиги кўриниб турибдику.

Биринчидан. Ҳамма оммавий ахборот воситаларида “Таҳририят” номидан бир нарсалар эълон қилинади. Табиий, уни бир ёки бир неча киши ёзади. Ҳамма давлат раҳбарларининг нутқларини кимдир ёки кимлардир ёзади. Аммо, ёзилган нарса “Таҳририёт” ёки, масалан, АҚШ Президенти Барак Обама номидан эълон қилиндими, демак ёзилган нарсанинг маъсулияти уларда, муаллиф улардир. Бошқача бўлиши мумкин эмас. Шундай аксиомаларни билмасдан туриб, мени “Туркистон тонги” газетаси Туркистонни ўйлайдими ёки унга хоинлик қилишними?” номли лавҳа муаллифи қилиб кўрсатиш алжирашдир. Оғзига келганини ёзиб, алжираётган Ботир Норбой ўз иддаосини ҳеч қачон исботлай олмайди. Вақти келиб, уни ёзган одамнинг исми очиқланса, Ботир Норбой ўзини осадими? Бу бола қандай қилиб газета чиқармоқчи? Демак, унинг газетаси ҳам оғзига келганини ёзавериши ва тезда битиши муқаррардир. Ҳаромийнинг газетаси ҳаромийда. Нима ҳам бўларди.

Иккинчидан. Сиёсий ва ижтимоий соҳадаги ҳар қандай ташаббусга муносабат, у қанчалик жозибали бўлмасин, авваламбор унинг орқасида кимлар турганига қараб баҳоланади ва айнан шу баҳо бўйича давом эттирилади. Ёмонлиги билан танилган одам яхши ташаббус билан чиқса ҳам, бу ташаббуснинг келажаги йўқ. Бу – аксиомадир, Ботир Норбой кабиларга ёқса ҳам ёқмаса ҳам.

Демак, таъсисчилари ичида Ботир Норбойдек хоин ва ҳаромий бор экан, у газетанинг келажаги йўқ, Бу каби воқеаларнинг мисоллари кўп бўлган. Масалан, 53-54 бошчилигидаги миллат ва ватан хоинлари бир маҳаллар “Эрк” газетаси чиқаришганини ҳамма билади. “Новый мир” журналининг мухбири Аркадий Дубнов билан суҳбатида Ислоим Каримнинг ўзи айтганидек, “Эрк” газетаси ҳукуматнинг ёрдамида яратилган. Унинг ёрдамида Ўзбекистонда чиқиб турган ҳам. Аммо, эркчилар юрт ташқарисида 20 йил ичида у газетанинг 3 ёки 4 сонини чиқара олишди. Ёки ўша хоинлардан бири Фахриддин Худайқулов “Муносабат” газетаси чиқаришга бошлаганини эсланг. 1-2 сони чиқди, кейин тўхтади. У Канадада ҳам бир иш бошлагандек бўлди. У ҳам бўлмади. Ҳаромийлар бошлаган иш ҳеч қачон олға кетолмайди.

“Ҳаракат” журнали эса, юрт ташқарисида яратилиб, узлуксиз 75 сони чоп этилди. Ҳозир бироз узилиш бўлди, аммо лойиҳа давом этади. Бу – Ўзбекнинг тарихида қоладиган оламшумул воқеадир, Ўзбекнинг тахминан 15 йиллик тарихини ёритиб борган нашрдир . Бундай ишни олижаноб одамларгина қилоладилар.

“Туркистон тонги”нинг бошида ҳаромий турибдими, унинг келажаги ҳам бошқа ҳаромийларнинг Эрк ва Муносабат газеталари каби бўлади.

Учинчидан. Туркистон ғояси ҳақида. Туркистонни бирлаштириш учун узоқ йиллардан курашиб келаётган бобокалонларимиз бор. Мен бу хусусда ёзган мақолаларимдан бирининг сарлавҳасида “эски ғоя, янги фикрлар” ибораси бор ҳатто. У мақолада Туркистон учун курашган буюкларимизнинг номи санаб чиқилган, биз уларнинг ишини давом эттираётганимиз алоҳида урғуланган. Бу мақоламнинг русча варианти “Ҳаракат” журналидан ташқари Центразия сайтида ҳам бор. Аммо, умумтуркистон ғояси билан Туркистоннинг собиқ Совет жумҳуриятларини ўз ичига олган Ўрта ( Марказий) Осиё ёки таъбир жоиз бўлса “Кичик Туркистон” ғоясини адаштирмаслик керак. Табиий Ботир Норбой каби ҳаромийлар бунинг фарқига бормасликлари мумкин.

Аммо, ҳамма билишини истардим, айнан шу “Кичик Туркистон” ичидаги мустақил мамлакатларни, қайтариб айтаман, мустақил мамлакатларни, ЕИ йўлидан бориб, “Туркистон Бирлиги” ёки “Марказий Осиё Бирлиги” номи остида бирлаштириш ғояси мен тарафимдан ўртага отилди ва мен тайёрлаган лойиҳа асосида “Бирлик”нинг қурултойида махсус резолюция қабул қилинди.

Ҳар қандай одам, айниқса, журналист одам, бирон нарсани ёзмоқчи бўлса, ёзаётган мавзусига оид манбаларни билиши, билмаса, ўрганиши керак. Акс ҳолда, у журналист эмас, масхарабоз бўлади. Ўзбек журналистлари Ислом Карим режими остида айнан шундай масхарабозларга айланганлар. Кўриб турибмизки, биздан айрилгач, Ботир Норбой ҳам масхарабоз бўлиб қолибди. Масхарабоз, бунинг устига ҳаромий бўлган Ботир Норбай иштирокида “Туркистон Тонги” ҳам масхарабозларнинг ҳаромхонасига айланиши муқаррардир. Қоғозда тузилиб, қоғозда қолиб кетган “Туркистон халқ ҳаракати”ни бу ерга тиқиштириш ҳам масхарабозликдир.

Тўртинчидан. Ботир Норбойнинг ақлдан озган одамдек ёзган ҳамма нарсаларига жавоб бериб бўлмайди. Балки у киши Баҳодирнинг ҳаром чақалари билан озиқланиб, ўзбек тилини ҳам унутгандир. Мен ҳеч қаерда “Бирлик” - бу миллатдир демадим. Аммо, “Бирлик” миллий ғояларни кўтараётган, хусусан, Қирғизистонда ўзбеклар қирғин қилинишига қарши овоз чиқаролган ягона ташкилот эканми, унга хиёнат қилиш миллатга хиёнат қилиш демоқдаман. Бу мутлақо тўғри ҳукм, вақти келиб ўзбек миллати бу ҳукмни қабул қилади, ичидан чиққан хоинларни жазолайди.

Мухолифат иичида нималар бўлаётганини кўриб туриб, мен ҳамма билан уришиб кетганимни тилга олишдек мантиқсизлик бўладими? Бошқалар билан солиштиринг. Масалан, ўша ҳоин Салой Маламиннинг атрофида 1989-92 йилдаги сафдошлардан ким қолди? Ўтган йили Берлинда унинг ҳар ерини ўпиб юрганлар қани? Кечагина Баҳодир Чорининг атрофида юрганлар, хусусан, ҳаромийлар - Исмоил Дадажон, Дилором Исоқ, Ёдгор Турлибеклар қани? Муҳаммадбобир Малик ва Жаҳонгир Муҳаммадлар АҚШда туриб оламшумул ташкилот тузишди. Ҳозир унга аъзо бўлганлардан иккитаси бир-бири билан, ҳеч бўлмаса, гаплашиб турадими? Йўқ, душман бўлиб кетишган.

Менинг атрофим 23 йилдан бери сафдошлар билан тўла. Ичимиздан чиққан 5-6 та ҳаромийни эса, ҳар доим ўзимиз вақтида улоқтириб турдик. Янги ҳаромийлар чиқса, яна улоқтирамиз.

Ботиржон ака, тан олинг, кўпчилик билан тил топиша оладиган менга ўхшаган ўзбек, камтаринлик билан айтаман, жуда ҳам кам, балки йўқдир.

Бешинчидан. Ҳадеб бировни аҳмоқ деявергим келмайди, ишонинг. Аммо, одам аҳмоқнинг квдрати бўлса нима қилай. Биздан айрилгандан кейин, Ботир Норбойимиз аҳмоқнинг кубига айланган бўлса нима қилай? Унинг, ўзига ўхшаган бир аҳмоққа қўшилиб айтаётган гапларига қаранг. Нимамиш, 20 йилдан “Бирлик”нинг раислигига ёпишиб олган эмишман. Эй, эси пастлар, наҳотки тушунмайсиз, лидерга баҳо унинг фаолиятига қараб берилади, неча йил раисликка ёпишиб олганига қараб эмас.

Сафдошларим билан 23 йил аввал “Бирлик”ни қурдим, ичимиздан чиққан хоинлар ёрдамида Ислом Карим унинг олға кетишини тўхтатишга эришди. 10 йилдан кейин, ҳатто АҚШдаги бу соҳа усталарини ҳам ҳайрон қолдириб, биринчи бўлиб “Бирлик”ни тикладик. Менинг раҳбарлигимда тикладик. Тарихда ҳар замон биринчи бўлган қолади, чунки, айнан у энг қийин ишни қилади. Биров йўл очгандан кейин, иккинчи-учинчи ва ҳоказо бўлишдан осони йўқ. Гагарин биринчи бўлиб фазога учди. Тарихда у қолади. Эверест биринчи бўлиб Жомолунгума чўққисига чиқди. У тарихда қолди, ҳар куни у чўққига чиқаётганлар билан кимнинг иши бор?

Ҳа, 2001-2003 йиллари биз биринчи бўлиб қайтадан оёққа турдик. Қолганлар бизга ёрдам бериш билан эмас, бизни чалишга интилиш билан овора бўлдилар. Бунинг устига, акромийларни аҳмоқ қилиб ишлатган МХХ Андижонда қонли воқеалар уюштириб, яна бир марта бизни тўхтатди. Ҳозир учинчи марта оёққа туриш ҳаракатидамиз ва турамиз.

Энди кўз олдингизга келтиринг, даҳшатли тўсиқларни бузиб, ҳар доим биринчи бўлиб кетаётган ташкилотнинг орқасидан юраётганлар, эътибор беринг, биз йўл очганимиз учун юраётганлар, бизга ёрдам бериш ўрнига, биздан одам сотиб олиш билан шуғулланаётганларига қандай баҳо бериш керак? Бу орқадан пичоқ уриш бўлмаса, орқадан пичоқ уриш нима ўзи? Миллат учун курашнинг олдинги сафида кетаётган ташкилотдан одам сотиб олиш, сотилганлар ўз ташкилотларини ҳам огоҳлантирмасдан кетишлари, ҳеч қандай сабаб кўрсатмасдан кетишлари – орқадан пичоқ уриш, миллатнинг орқасига пичоқ уришдир.

Ахир, “Бирлик” олиб бораётган кураш оддий демократик жамиятда олиб бориладиган рақобатчилик кураши эмас, даҳшатли, қонхўр тузумга қарши ҳаёт учун катта таҳлика остида олиб борилаётган кураш. Шу курашчилар ичидан Ботир Норбойни сотиб олишди. Хўш, Ботир Норбой сотқин-хунасалар ичида бирон нарса қилолдими, қилоладими? Қилса, қачон қилади? Биронта ақли расо одам, шу хунасаларнинг ташкилоти, яъни ўзини ҳаракат деб айтсада, йиллардан бери 4 киши йиғиб, ўзига раис ҳам сайлай олмаган аҳмоқлар ташкилоти бизнинг “Бирлик”дан олдинга чиқа олишини гапиришга ҳам журъат этолмайди.

Ботир ака, жон Ботир ака, аҳмоқ бўлсангиз ҳам ҳурматингизни жойига келтириб гапирмоқдаман, Ўзбекистонда мендан кўра тезроқ ҳаракат қилиб, сиёсий муҳит яратиб беринг, биз навбатдаги Қурултойни ўтказайлик ва Сиз айтаётган ёшларга йўл берайлик. Ҳозир нима қилай? Сиз, Носир Зокир ва Исмоид Дадажон каби ҳаромийларга ўхшаб, ҳеч кимни огоҳлантирмасдан, Устав бўйича қилиниши керак бўлган ишларни қилмасдан, партия раислигидан кетворайми? Шундай қилиш истагини кўрсатсам, Ислом Каримнинг ўзи Вашингтонга келиб, хоҳлаган нарсамни бериб кетарди.Ўз вақтида 53-54 квартиралардан 6 тасини менга ҳам ваъда қилгани каби. Нима қилай, сизларга ўхшаб ҳаромий бўлишни истамасам ва бошлаган ишимни охиригача етказиш учун истагим ва кучим етарлича бўлса?

* * *

Хуллас, ўзи нима ёзаётганини ҳам тушунмайдиган ҳолга тушган Ботир Норбой Ҳаромийларни босиб-янчиб, сафдошларим билан олға кетаверишга маҳкумман. Ва буни мамнуният билан қиламан.

Туркистонни ўз тонгига ҳам биз олиб келамиз. “Туркистон тонги” газетаси эса ҳаётини ҳаромийлик билан битиради. Мен индамасам ҳам битади, индасам ҳам. Демак, тезроқ битишига ҳисса қўшсам, савоб иш қилган бўламан.

Бундан 23 йил муқаддам, хоинлик йўлига кираётган Салой Мадаминга “Ислом Каримов Сизни бир марта ишлатиладиган презервативдек ишлатиб, кейин ташлаб юборади” деганимда, у бола ғоздек туриб: “Муҳаммад Соилиҳни ҳеч ким бир марта ишлатиб, ташлаб юборолмайди”, деганди. Кўриб турибсан, нима бўлди. Энди унинг башараси ҳам ўша елим ҳалтани эслатиб туради.

Сен нима дейсан Ҳаромий ботир? Сенинг башаранг нима бўлади?