12 December 2011
21:05 -
Россиянинг қўғирчоқ президенти норасмий шаклда мухолифатнинг талабларини рад этти, хўжайин Путин ҳали жим, аммо ўзбеклар жим турмасликлари керак
Бу мамлакат ахборот воситаларининг билдиришича, Дмитрий Медведев кечаёқ Facebook орқали 10 декабрь куни Москванинг Болотний майдонида сони 50-100 минг атрофида бўлган митингчиларнинг 4 декабрда бўлган парламент сайловлари натижаларини бекор этиш талабини бажариш нияти йўқлигини эълон қилибди.
Бу хабарнинг русларнинг ўзи тарафидан ҳам мутлақо муҳокама қилинмаётган икки нуқтасига эътибор бериш керак.
Биринчидан, мамлакат президенти ҳам ҳар бир Facebook ёки Twitter иштироакчиси каби, бу саҳифаларда истаганча вайсайвериши мумкин. Аммо, у ўзининг расмий позициясини расмий йўллар билан эълон қилиши керак.
Иккинчидан, президентнинг сайловлар натижаларини бекор қилиш ҳуқуқи борми ўзи?
Табиий, қайси орган сайлов натижаларини бекор қилиш ҳаққига эга бўлишидан қатъий назар, демократия бўлмаган ўлкада президентнинг позицияси ҳам муҳим роль ўйнайди. Аммо, Россияда эмас, чунки, бу ерда президент - қўғирчоқ, ҳақиқий хужайин - Владимир Путин.
Тўғри, қўғирчоқ ўз хўжайининг фикрини эълон қилаётганига шубҳа йўқ. Шундай бўлгани учун, ерда бошқа савол пайдо бўлади. Владимир Путин ўз позицияни очиқча айтишдан қўрқаётгани учун Медведевни гапиртирмаяптими? Худди шундай.
Владимир Путин бироз вақт ўтказмоқчи ва воқеалар қандай йўналишда кетишини кузатмоқчи. Айнан шу нарса унинг тахти лиқиллаб қолганининг асосий кўрсатгичидир.
Даврвоқе, рус мухолифатчилари 24 декабрда Москванинг том марказида, Кремлнинг биқинида 50 минг кишилик митинг ўтказиш ниятларани шаҳар ҳокимиятига билдирибдилар. Россияда митинг ўтказиш учун рухсат олиинмайди, аммо ҳокимлик жиддий сабаблар билан уни таъқиқлаши ёки бошқа жойда ўтказишни таклиф қилиши мумкин.
Ҳокимлик ҳам, табиий, Путиннинг этганини қилади. Демак, биз ўзбеклар ҳам воқелар давомини кузатиш билан чекланамизми?
Йўқ, Россиядаги вазият Ўзбекистонга ҳам жиддий таъсир этишини назарда тутиб, Россияда, биринчи навбатда, Москвaда яшаётган ўзбек меҳнат муҳожирлари 24 декабрдаги митингга чиқишлари ва рус демократларини маънавий қўллаб-қувватлашлари мақсадга мувофиқ бўларди. Ахир, ўзбек ўзининг борлигини бирон жойда кўрсаташи керак-ку!!