09 October 2011
13:12 -
Сурия мухолифати ўзбек масхарабозларининг йўлидан кетмаяптими?
“Свобода” радиосининг хабарига кўра, Сурия мухолифатининг чет эллардаги 80 дан ортиқ гуруҳининг вакиллари кеча Стокгольмда йиғилишиб, ўз мамлакатларининг президенти Башар Асадни тезроқ истеъфого кетказиш йўлларининг муҳокама қилишибди. Уларга Сурия ичидаги мухолифатчилар тарафидан Истанбулда тузилган Миллий Кенгашнинг исми айтилмайдиган раҳбари ҳам қўшилибди.
Одатда турли ғоялар тарафдори бўлган, мавжуд муаммоларга турлича қарайдиган ёки турли кураш йўлларини танлаган одамлар шу сифатлари бўйича турли гуруҳларга бўлинишади. Сурия мухолифатининг вакиллари шунчалик бир-бирларидан фарқ қиладиларки, 80 гуруҳга бўлиниб олганларми? Бўлиши мумкин эмас. Бу факт - Сурия мухолифатининг ножиддий ва ибтидоий эканлигининг кўрсатгичидир, холос.
Бундай ножиддий ва ибтидоийлар ўзларича ҳеч нарса қилолмайдилар. Сурия диктаторини йиқитиш ниятидаги Ғарб бу масхарабоз мухолифатчиларни бирлаштирса ва уларга катта ёрдам берсагина, Башар Асадни йиқитиш мумкин бўлади. Тўғрироғи, Сурия диктаторини Ғарбнинг ўзи йиқитиб беради.
Биз ҳамма воқеаларга Ўзбекистон муаммоларининг призмаси орқали қарашимиз керак ва қараймиз.
Маълумки, бундан бир неча йил аввал мухолифатчиликка даъво қилаётган ўзбеклар гўёки 70 ташкилотни бирлаштирувчи Миллий Нажот Қўмитаси қуришганини эълон қилишган эди. Аслида, Қўмита уч кишидан иборат бўлган. Булар - 53-54 лақаби билан танилган Салой Мадамин, унинг югурдаги Отаназар Ориф, собиқ бирликчи ва югурдакчиликка даъвогор Толиб Ёқуб. Ўзини сиёсатшунос деб ҳисоблайдиган Баҳодир Мусаев, Озодлик ва ББС радиосининг ўзбек хизматлари бу Қўмитани бордек кўрсатиш учун нима масхарабозликлар қилишмади.
Бу икки воқеани солиштириб, қуйидаги саволларни ўртага отиш энг табиий нарсадир:
- Суриялик масхарабоз мухолифатчиларининг ягона умиди – Башар Асадни Ғарб йиқитиб беришими?
- Ўзбекнинг масхарабоз мухолифатчилари ҳам Ислом Каримни Ғарб йиқитиб беришига ишониб, Миллий Нажот Қўмитаси тузилганини иддао қилишганми?
- Ҳали ҳам Баҳодир Мусаев сиёсатшуносликка, Озодлик ва ББСнинг ўзбек хизматидагилар журналистликка даъво қилишадими?