16 August 2010
23:25 -
HRW: Қирғизистон жанубидаги миллатлараро тўқнашувларнинг айниқса бошланишдаги ташаббусчиси ўзбеклар бўлганга ўхшайди, давлат структуралари ўзбекларга қарши геноцид қилганининг исботи йўқ
Бугун машҳур халқаро ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилот HRW - Қирғизистоннинг Ўш ва Жалолобод вилоятларида 11-14 июнь кунлари юз берган қонли ўзбек-қирғиз тўқнашувлари бўйича “Адолат қаерда?” номли ҳисоботини эълон қилди.
Ҳисоботнинг номидан ҳам кўриниб турганидек, бу ташкилот қонли воқеаларни тўла ўрганиш ва хулоса чиқариш имкониятига эга бўлмаган, бор имкониятлар доирасида 91 саҳифалик ҳисобот тайёрлаб, бугун эълон қилган. Табиий, бу - Қирғизистон жанубидаги воқеаларни ўрганиш бўйича биринчи ҳисобот сифатида ўзига яраша роль ўйнаши, кейинги ҳисоботлар учун йўл кўрсатувчи ҳужжат бўлиб қолиши мумкин.
Ҳали пишиб етилмагани кўриниб турган ҳисоботда ўзбеклар ўзлари жабр кўрган тараф бўлганларини, қирғизлар эса, аксинча, ўзлари жабр кўрганларини исботлаш учун ишлатадиган жойлари кўп.
Масалан, “Қирғизистон жанубида ҳукумат кучлари баъзи ҳолларда истар-истамас ўзбек маҳалларининг вайрон қилинишга кўмаклашдилар” маънодаги сўзлар билан бир қаторда “давлат структуралари ўзбекларга қарши геноцид қилганининг исботи йўқ” деган фикр ҳам айтилади.
Аммо, ҳокимият ва оммавий ахборот воситалари қирғизларнинг қўлида бўлгани, ўзбек диаспораси уюшмаган ва ибтидоий эканлиги сабабли, бу ҳисоботни қирғизлар учун фойдалироқ бўлганини тан олишдан бошқа илож йўқ. Ўзбекларга нисбатан хоинлик қилаётган Ўзбекистон ҳукумати ўзини четда туришини очиқча намойиш қилаётгани ҳам Қирғизистондаги ўзбекларнинг яна ҳам баттарроқ босимлар остида қолишига йўл очади.
Ҳисоботдаги “Қирғизистон жанубидаги миллатлараро тўқновшиларнинг айниқса бошланишдаги ташаббусчиси ўзбеклар бўлганга ўхшайди” деган фикр ҳарҳолда ҳақиқатга яқин. “Ҳаракат” сайти шундай бўлишини қонли воқеалар бошланмасидан икки ойча аввал ўзбек диаспорасининг баъзи маъсулиятсиз лидерларининг қилаётган ишларига қараб башорат қилган эди. Аммо, бу фикрнинг HRW ҳисоботида жой олиши - ўзбекларга қарши нафақат экстемистик, балки, фашистик позициядан туриб қараётган ҳозирги Вақтли ҳукумат учун маҳкам ушаб олинадиган козирь бўлади. Ваҳоланки, ўзбеклар қайсибир маънода воқеаларнинг ташаббусчи бўлган бўлсалар ҳам, биринчи ҳужумларни қирғизлар бошлагани очиқча кўриниб турибди.
Қолаверса, ҳисоботнинг хомлигини HRW ташкилотининг ўзи ҳам тан олмоқда. Ҳисоботнинг муаллифларидан бири, бу ташкилотнинг фавқулодда ҳолатлар бўйича ходими Уле Солвангнинг ахборот воситаларига берган баёнотида воқеаларни ўрганиш учун халқаро комиссия тузиш лозимлигига урғу беради. У, айни замонда, Вақтли ҳукуматнинг органлари воқеаларни объектив ўрганишларига шубҳа билан қарашини, ҳозирча қирғиз органлари текширувларни “ўзбекларга қарши” йўналишда олиб боришаётганини таъкидлайди.