Журнал Ҳаракат
№5 (38) 2002. И к т и с о д
Усмон Нур -
Иктисодий ислохотларнинг машаккатли ўзбекона йўли
Ўзбекни бозорсиз‚ бозорни ўзбексиз тасаввур килиш кийин. Шаркликлар учун бозор жуда азиз жой ва айни вактда нозик инфратузилмадир.
Ўзбекистон Вазирлар Махкамасининг шу йил май-август ойларида чикарган 154-‚ 280- ва 295-чи карорлари‚ хусусан «Лицензиялашни бекор килиш хамда истеъмол товарларини олиб келиш ва Ўзбекистон Республикасининг ички бозорларида сотишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўгрисида» 2002 йил 20 августда чикарган 295-карори‚ кишлок хўжалик махсулотлари билан савдо килувчи бозорларни истисно этганда‚ республикадаги деярли барча бозорларни хувиллатиб кўйди‚ тижоратчилар норозилигини кучайтириб юборди.
Хукуматнинг мазкур карорлари шунгача хам солик пули‚ жой пули ва бошка йигимлардан тинкаси куриган майда (бозорларда чакана савдо киладиган) тижоратчилар ярасига туз сепгандек бўлди: кимлар савдо килишни бир неча кунга тўхтатиб кўйди‚ кимлар хокимлик ва солик идораларига даргазаб ташриф уюштирди ва хоказолар
Шу йил 4 сентябрь куни туш пайтида Эскижува универсал бозорида тижоратчилар билан милиция ўртасида бўлган тўкнашув бозор иктисодиётига ўзбекона ўтиш сиёсатининг мусибатли тимсоли‚ хунук мужассами бўлди. Жанжал солик идораси ходимларининг хомиладор тижоратчи аёл - Гулбахор Жонжигитовани тепкилашганидан чикди. Химоялаш учун ўртага тушган эри хам калтакланди. Чалажон холатдаги эр-хотинни милиция ходимлари ўзларининг автомашиналарига жойлаштир-мокчи бўлганларида оломон автомашинага хужум килиб‚ уларни милиция кўлидан озод этди. Жабрланганлар касалхонага ёткизилди. Тижоратчиларнинг айтишича‚ тўкнашувда 20 ёшлар чамасидаги бир йигит халок бўлди‚ кейинча бир неча киши хибсга олинди.
Худди шу бозорда 8 сентябрь куни тижоратчилар бир милиция ходимини каттик калтаклашди. Бошка бозорларда хам тижоратчи тадбиркорларнинг норозилик аломатлари кўзга ташланмокда.
Хўш‚ улар нимадан норозилар?
295-карорнинг талаб килишича‚ «четдан истеъмол товарларини олиб келиш ва уларни улгуржи сотиш билан шугулланувчи юридик ва жисмоний шахслар рўйхатдан ўтиш пайтида ва божхона томонидан расмийлаштирилаётганларида ўзларининг расмий дистрибьюторлари (ўкинг: мол сотувчилари‚ майда тижоратчилари) рўйхатини такдим этишлари шарт; улгуржи савдо субъектлари дистрибьюторлари назорат-касса машиналари билан жизозланган тургун савдо шохобчасига (дўкон ёки дўкончасига‚ – дейилмокчи) эга бўлишлари керак».
Ёки‚ бўлмаса‚ эндиликда майда тижоратчилар чет эл моллари билан мустакил савдо килишни хохласалар‚ уларни четдан шахсан ўзлари олиб келишлари‚ божхонада расмийлаштиришлари‚ дўкон очиб‚ унга назорат-касса аппарати ўрнатишлари керакки‚ шундан кейингина мол сотишларига рухсат берилади. Албатта‚ бунга майда тижоратчиларнинг кўпчилиги кодир эмас. Зеро уларнинг сармояси 100-200 минг сўмдан ошмайди. Холбуки биргина назорат-касса аппаратининг ўзи 180-200 минг сўм туради.
Хўш‚ назорат-касса аппарати нега энди тўсатдан керак бўлиб колди?
Мазкур аппарат - ўз номи билан назоратчи: савдодан тижоратчига тушган пулларни кайд килиб боради; шунга кўра тижоратчи пулларини хар куни банкка топширишга (инкассацияга) мажбур. "Оларда берар жоним‚ берарда чикар жоним" кабилида ишловчи республика банкларига уларнинг сизга хизмат кўрсатгани учун мўмайгина хак (фоиз) тўлашингиздан ташкари булардан ўз маблагингизни накд пул холида олмокчи бўлсангиз‚ кассирларга ялиниб-ёлворишингиз‚ «чойчак» беришингиз керак бўлади.
Колаверса‚ савдо тушумини мажбурий инкассация килишнинг ўзи конуниймикан? Ўзбекистон Конституцияси (54-моддаси) да "Мулкдор мулкига ўз хокишича эгалик килади‚ ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади" деб ёзиб кўйилган. Тижоратчининг сўмдаги маблаги тижоратчи мулкининг бир кисми‚ кисми бўлганда хам асосий кисми-ку‚ ахир!
Хуллас‚ ўша 295-карор талабларини бажариш кўлидан келмайдиган тижоратчи жисмоний шахсларнинг бундан буён савдо-сотик билан шугулланишлари таъкиклаб кўйилди. Улар ижтимоий химояланмаган катта бир ишсизлар армиясини юзага келтираётгани кўриниб турибди.
Республиканинг энг йирик улгуржи бозори - олис туманларни хам саноат моллари билан таъминлаб келган Тошкент «Ипподром» бозори дўкончалар килиб таъмирлаш учун 1 сентябрдан эътиборан З ойга ёпиб кўйилди. Эски тартибда савдо килиб‚ тирикчилигини ўтказиб келган тижоратчилар учун бошка бозорлар хам «ўлди»: хозир республикадаги аксарият бозорлар ёпилган.
Бу ахвол тижоратчи тадбир-корларнинггина эмас‚ балки‚ шу билан бирга‚ оддий харидорларнинг хам зарарига ишламокда. Улар ўтган 10-15 кун ичида нархлар сезиларли даража ошганлигини айтмокдалар.
Усмон Нур
«Харакат» Агентлигининг тахлилчиси
2002 йил 1З сентябрь