Журнал Ҳаракат №6 (39) 2002. Биз яшаятган жамият
Мухаммад Сорбон - Ўзлигимизни саклаб колайлик
Асрлар давомида ўзбеклар дунё хамжамиятида энг юксак маънавиятли миллатлардан хисобланганлар. Цивилиза-циялар алмашиши, тарихий ривожланишлар, жугрофий ўзгаришлар, Искандар Зулкарнайн, форслар, араблар, мўгуллар, руслар истилолари халкимиз маънавиятига айтарли салбий таъсир кўрсата олмади.

Боховуддин Накшбандий, Ал-Бухорий, Ат-Термизий, Ахмад Яссавий каби уламолари;

Абу Али ибн Сино, Ал Хоразмий, Ал-Беруний, Ал-Фаробий, Ал-Фаргоний каби олимлари;

Муканно, Жалолиддин Мангуберди, Темур Малик, Сохибкирон Амир Темур каби саркардалари;

Навоий, Лутфий, Мирзо Бобур, Зебунисо, Нодира, Огахий, Феруз, Мукимий, Фуркат, Завкий каби адиблари бўлган миллат маънавиятини йўкотиши мумкин эмас эди.

ХХ асрда дунёнинг олтидан бир кисмида 75 йил хукмронлик килган большевик-коммунистлар тузуми давомида хам Бехбудий, Авлоний, Мунаввар Кори, Чўлпон, Фитрат, Абдулло Кодирий, Алихонтўра Согуний, Абдулло Каххор, Собир Абдулло каби алломалари бўлган ўзбек катагонлар ва кўп йўкотишларга карамай, миллат сифатида яна ўзлигини саклаб кола олди.

Мустакиллик хар бир миллатнинг кадриятлари ва урф-одатларининг тиклани-шига, маънавияти ва шуурининг юксалишига кудратли туртки беради. Ўзбек миллатининг мустакиллиги бир ярим аср давом этган мустамлакадан сўнгра «Бирлик»нинг саъй-харакатлари билан ўзбек тилига Давлат тили макоми берилган кундан бошланди, десак бўлади. Буюк аждодларимизнинг мукаддас номлари тиклана бошланди. Сал кам бир аср дахрийлик боткогида яшашга мажбур килинган ўзбек миллатига мадраса-масжидлар кайтариб берила бошланди. Хакикий тарихимизни тиклаш жараёни бошланиб, бу йўналишда театр ва кинода катор асарлар кўйилди. Миллий адабиёт, санъат, кўшикчилик янги погоналарга кўтарила бошлади.

Афсуски, бу жараёнлар узок давом этмади, тоталитар коммунистик тузумдан номи ва табиати номаълум бўлган бошка тузумга ўтиш даври ўзбек миллатининг маънавиятига аста-секин салбий таъсирлар кўрсата бошлаганини хамма кўриб турибди. Мулкчилик шакллари ўзгара бошлаб, жамиятда озчиликни ташкил килувчи баъзи катламлар бирданига бекиёс маблаглар ва бойликларга эга бўлдилар. Ўзбек жамиятининг кўпчилигини ташкил килувчи зиёлилар, ишчи-хизматчилар, хунарманд ва дехконлар кам маош ва ишсизлик балосига дуч келиб, тирикчилик йўлида оилани бокиш учун дуч келган иш билан шугулланишга мажбур бўлдилар.

Дунёдаги миллатлар орасида энг жозибали ном бизнинг миллатда бўлса керак - ўзбек, ўзига бек, ўзига хукмдор. Асрлар оша ўзбек йигити оиланинг устуни, миллатнинг калкони ва киличи бўлиб келган. Ўзбек аёли эса оиланинг бахт куши, фарзандлар тарбиячси, уй-рўзгор фариштаси бўлган.

Таассуфлар бўлсинким, «ўтиш даври» кийинчиликлари ўзбек йигитларини эсанкиратиб кўйди. Эркаклар рўзгорни тебратишга кийналиб колгач, ўзбек аёллари тирикчилик учун йўлга чикдилар. Аввалига бозорларда савдо-сотик билан шугулланишди, савдогарликни касб килиб, хуржун кўтариб шахарма-шахар, давлатма-давлат кеза бошлашди. Фарзандлар билан уйда колган эркакларнинг баъзилари бундай нотабиий кисматга кўниккан бўлса, бошкалари аламини арок ва гиёхванд моддалардан олди. Фарзандлар тарбияси бузилиб, оилалар барбод бўла бошлади.

Пешиндан кейин бирданига бой бўлиб колганлар хам гуллаб-яшнаб кетгани йўк, харомдан келган бойликлар хам уларга бахт келтирмади. Уларнинг кўплари - маишатпараст, киморбоз, зинокор. Уларнинг фарзандларида хам шу иллатлар мужассам бўлган холда аксарияти гиёхванд хам.

Оила жамиятнинг асоси бўлганидан жамиятда парокандалик бошланиб, миллий кадриятлар ва миллат маънавияти дарз кета бошлади:

- ёшлар катталарни хурмат килишни унута бошлашди;

- кўп оилаларда аёллар бошлик бўлиб, эркаклар ўз мавкеини йўкотди;

- ўзбекнинг азалий фазилатлари бўлган халоллик-поклик, диёнат, риёзат, шижоат, каноат, иффат ва хаё ўрнини кўпларда адоват, гийбат, таъма каби иллатлар эгаллай бошлади.

Шу даражага етиб бордикки, баъзи миллатдошларимиз юкорида келтирилган сўзларнинг маъносини умуман тушунишмас экан. Улар учун ўзбек сўзларини ўзбекчага таржима киламиз;

Диёнат - инсонни Оллох хузурига якин киладиган мукаддас эътикод.

Риёзат - савоб ишларни килиб, гунок ишлардан сакланиш.

Шижоат - ботир ва юракли бўлмоклик.

Каноат - халоллик билан топилган мол ва неъматга шукр килиб, вакти келганда бошга тушган кийинчилик, мусибат, фалокатларга чидаб, сабр килиш.

Иффат - нафсни тиймок ва амалда одобга риоя килмоклик.

Адоват - бировга хусумат ва душманлик килмоклик.

Fийбат - бир кишининг камчилик ва кусурини оркасидан сўзлаш.

Таъма - бировдан бир нарсага умидвор бўлиш.

Буюк аждодларимизнинг панд-насихатлари, ўзбекона лутф унутила бошланди. Кўпчилик хар кандай йўл билан пул топиш васвасасига тушиб колди. «Пулнинг хиди булмайди!», деган бегона макол шиорга айланди.

Порахўрлик ва таъмагирлик одатий холат бўлиб, чайковчилик, товламачилик, гиёхвандфурушлик, бузуклик, ўгрилик кўплар учун касб-хунар бўлиб колди.

Одамнинг ёши, имони, эътикоди, тафаккурига караб эмас, бойлигию амалига караб бахо бериладиган бўлди. Муттахамлар, бузуклар ва ўгрилар хам дастурхонларнинг тўрига ўтадиган бўлишди.

Маънавиятимизнинг пасайиши ахлок-одоб меёрларининг бузилиши ва маиший бузуклик авж олишидан бошланди, фохишалар кўпайгандан-кўпайди. Улар охири Ўзбекистонга сигмай колиб, чет элларга - Россия, Туркия, Покистон, Эрон, араб мамлакатларига бориб «ишлай» бошлашди.

Бир неча йил илгари Ўзбекистон Ички Ишлар Вазирининг муовини вазифасидаги бир генерал республика телевидениесидаги чикишида бир таникли раккосанинг ёш кизлардан ансамбль тузиб, Бирлашган Араб Амирликларининг тунги клубларида арабча раксларга тушираётгани ва бошка бузукликлари хакида куйиниб гапирган эди. Энди бу офат Хўканди Латифга хам етиб келибди.

Кўкон шахар автошохбекатидан бошка шахарларга киракашлик киладиган Абдуллажон исмли йигитдан эшитинг: «Шу йилдан бошлаб Кўконлик икки йигит хар ойда бир-икки марта автошохбекатга келиб, 5-6 «Нексия»ни кира килишади. Кейин кўчама-кўча коронгида эшик такиллатиб, 20-25 нафар хушруй ўзбек киз-жувонларни машиналарга ўтказиб Андижон вилоятининг Мархамат туманига, Киргизистон чегарасига олиб боришади. У ерда пасткам йўллар оркали чегарадан ўтиб, Ўш шахри аэропортига етиб борамиз. Ўша ердан улар Араб Амирликларига учиб кетишади. Кизлар Кўкондан Ўшгача йўл-йўлакай Амирликлардаги хаёт ва бойликлар хакида бехаёлик билан гапириб кетишади».

Маиший бузуклик бошка иллатлар – гиёхвандлик ва ўгриликка олиб келади. Одамларимиз орасида гиёхвандлик шу кадар авж олдики, ота-оналар кизларини турмушга беришга кўркиб колишди. Гиёхванд моддаларни ташиш ва сотиш оддий касбга айланиб бормокда. Хар бир махаллада гиёхванда моддалар сотиладиган нукталар мавжуд.

Негаки, дунёнинг бошка давлатларида энг огир жиноят хисобланадиган гиёхвандфурушликка нисбатан Ўзбекистонда деярли жазо йўк. Бу касб билан Ўзбекистонда асосан аёллар шугулланади, агар кимдир кўлга тушиб колса, Президент фармони билан хар йили эълон килинадиган навбатдаги амнистия бўйича 5-6 ойда камокдан чикиб, яна «фаолиятини» давом эттираверади.

Гиёхвандликка ружу кўйган ёшлар эса аввалига уйидаги жихозларни сотиб оиласини хароб килиб, кейин товламачилик ва ўгриликка кўл урадилар. Камбагалнинг фарзанди бир неча йилда тўлик абгор бўлиб, хаётдан кўз юмади. Бадавлатрок оилаларда эса гиёхванд фарзандни кишанлаб, ёки кафасга солиб, кимматга тушадиган муолажалар билан уни тузатишга интилиш расм бўлмокда. Аммо кўп холларда бу йўл воситасида бечара фарзанднинг хаётини бироз узатишга муваффак бўлишади, халос.

Хозирда Ўзбекистонда ўгриликка хам жазо йўк хисоб, кўлга тушган ўгри етказган зарарни коплаб, жарима тўласа - камалмайди. Шунинг учун махаллаларда баланд деворлар, пўлатдан ясалган эшик, дарвоза, панжаралар кўпаймокда.

Бу иллатлар миллий кадриятларимиз, ўзбекона турмуш тарзимизга салбий таъсир кўрасатмокда.

Кўшикчиликни олайлик. Фаргона, Тошкент, Самарканд, Хоразм йўлларидаги мумтоз ўзбек кўшиклари деярли янграмай кўйди. Камолиддин Рахимов, Ортик Отажонов, Бобомурод Хамдамов, Дадахон Хасанов, Хасан Ражабий, Шерали Жўраев каби хофизлар четга суриб кўйилган. Ўзбекистон сахналари «Бўм-бўш кўчалар, бўм-бўш каллалар» кабилидаги лапарларга бўшатиб берилди.

Кизлархон Дўстмухаммедова, Дилафруз Жабборова, Малика Ахмедовалардан кейинги авлодга мансуб раккосалар ўзбек раксига маданиятимизга зид бўлган раксларни кориштириб юбормокдалар. Баъзи раккосаларнинг «хиромларини» Тамарахоним ёки Мукаррама Тургунбоева кўрганларида кабрларида тик туришарди.

Ўзбек театри ва киноси комедия сахнасига айлантирилди. Бугунги ўзбек киносининг энг «ёркин юлдузлари» - масхарабозлар: Хусан Шарипов, Мирза Холмедов, Обид Асомов. Кани янги Аброр Хидоятлар, Шукур Бурхонлар, Обид Жалиллар, Аббос Бакирлар, Раззок Хамролар, Лутфихонимлар, Замира-хонимлар, Хамза Умарлар?

Тошкент, Ангрен, Чирчик, Фаргона ва бошка шахарларда корейс ресторанлари кўпайиб бормокда. У ерларда ит гўштидан таомлар тайёрланади, хўррандаларнинг аксарияти ўзбеклар. Ит гўшти еганнинг кўл-оёги огримасмиш, бод билан касаллар тузалармиш. Аввалига бутун Ўзбекистондан дайди итлар тутилиб, махсус панжаралар ўрнатилган «Дамас»ларда ресторанларга ташилди. Кейин эса касалга чалингани учун эгалари кўчага хайдаб чикарган итларга навбат келди. Энди ўзбекларимиз итларни гўшти учун махсус семиртириб бокишмокда.

Мустакиллик йиллари Кўкон, Андижон, Янгийўл шахарларида ўлкан спирт заводлари курилиб, Ўзбекистон спирт мустакиллигига эришди. Ўзбеклар эса энг арокхўр миллатлардан бирига айланмокда. Озик-овкат дўконларида сотилаётган асосий махсулотлар - арок, вино ва пиво. Охирги пулига болалари учун бир кадок гўшт ўрнига арок сотиб олаётган ўзбеклар сон-мингта.

Бугун Ўзбекистонда хаёт кечириш огир, аммо эртага бундан хам огиррок бўлиши мумкин. Ўзбек тарихида бунданда огир кунлар, йиллар, асрлар бўлган. Лекин ўзбек халоллик-поклик, сабр-каноат ва мехнат билан барча кийинчиликларни енгиб ўтган. Ва бундай замонларда асосий машаккатлар хамиша эркакнинг зиммасида бўлган.

Эй, ўзбек йигитлари, огох бўлинг! Салохиддин Тошкандий хазратларининг 1908 йилда ёзган «Темурнома» асарида охир замоннинг белгилари хакида шундай сатрлар бор (251-бет): «Ул вактда олимлар илмига амал килмаслар, эру-хотин бир мажлисда ўлтуруб, шароб ва чогир (арок) ичарлар. Майда болаларни ота-онаси ўкуголи кўймас, дунё ишига солурлар. Аксар савдо-сотукни хотунлар килурлар. Рибо (сўдхўрлик) ва ижара кўб бўлур, юртни ёмон халки бой бўлур, ота ўгулдин, она киздин рози бўлмас... Шайхлар муридига дунёдин сўзлар, ёлгончи кўб бўлур. Зоти бузуклар хўжа ва саидлик даъвосини килур...».

Маънавиятимизни тузатишни хар биримиз ўзимиздан бошлашимиз керак. Аввало ўзимиз халол бўлайлик, харомдан хазар килайлик. Пора бермайлик, пора олмайлик, шу билан битадиган иш битмаса, битмасин. Даюсликдан сакланайлик, ахли-аёлларимизни асраб-авайлайлик, ёмон кўзларга рўпара килмайлик.

Харом лукмадан сакланайлик, харомхўр, харомпазлардан узоклашайлик.

Нафакат катталарни - тенгдошлар ва кичикларни хам хурматлайлик, хеч кимни ўзимизга душман тутмайлик. Ўзбек миллати тарихида хеч качон фукаролар урушлари бўлмаган, бундай фалокат ва бахтсизликдан Ўзбегимни Оллохнинг ўзи асрасин.

Хар кимнинг келажаги ўзининг кўлида, хаёт кийинчиликлари сабабларини четдан изламайлик.

Ота-боболаримиз бизларга жаннатмакон юртни мерос килиб колдиришган. Асрлар давомида Хўканди латиф алломалар юрти, Самарканд рўйи замин сайкали, Бухорои Шариф дини ислом устуни бўлиб келган. Буюк аждодларимиз игна билан казиган маънавият кудукларини бизлар ахлатларимиз билан тўлдиришга хаккимиз йўк.

Кўкон,
декабрь - 2002