Журнал Ҳаракат
№5 (74) 2008. Кечагина ўтган кунларимиз
«Ҳаракат» ахборот агентлигининг янгиликлар тасмасидан – 1
Манба: www.harakat.net
Сентябрь-Октябрь, 2008 йил
(Давоми)
9 октябрь: Виктор Юшченко Украина парламентини тарқатиб юборди, янги эрта сайловлар 7 декабрда бўлиши мумкин
Бор йўғи бир йил аввал, тўғрироғи, 2007 йил 30 сентябрда сайланган Олий Радада жуда катта қийинчилилар билан бир кишилик кўпчиликка эга бўлган зарғалдоқчилар коалицияси тузилган ва шу мўрт кўпчиликнинг кучи билан Юлия Тимошенко Бош вазир этиб тайинланганди.
Коалиция самарали ишлай олмади. Юшченконинг “Бизнинг Украина – Халқ Мудофааси” Блоки Юлия Тимошенко Блоки билан доимо қарама-қаршиликлар ичида бўлди. Кимнинг айби билан бўлаётганини ҳам аниқлаб бўлмайдиган бу қарама-қаршилик шунга етиб бордики, охирги йиллардаги сиёсий карьерасини Россияга қарши бўлиш ва Ғабга яқинлашиш платфоормасига қурган Юлия Тимошенко Россия-Гуржистон уруши кунлари ўз ғояларига хиёнат қилишгача борди.
Виктор Юшченко зарғалдоқчилар ғоясига содиқ ҳолда Гуржистонни тўла қўллаб-қувватлади, бир қатор Ғарб давлатларининг президентлари билан биргаликда Тбилисига келиб, гуржилар ва уларнинг президенти Михаил Саакашвилига маънавий дастак бўлди.
Тимошенко эса, бу масалада феълан Россия тарафини олди. Урушдан кейин газ муаммоларини ечиш баҳонасида Москвага келиб, Россиянинг ҳозирги ҳукмдори Владимир Путин билан намойишкарона учрашувлар ўтказди. Бундан ташқари, Юлия Тимошенко Олий Радада кечаги “душмани” Виктор Янукевичнинг руспараст Регионлар Партияси билан феълан ҳамкорлик қилиш йўлига ўтди. Тасдиқланмаган хабарларга қараганда, Россия Юлия Тимошенкони бундан кейин бўладиган президент сайловларида қўллашга, ҳатто, катта миқдорда пул беришга ваъда қилган.
Бундай шароитда “Бизнинг Украина – Халқ Мудофааси” Блоки парламентдаги зарғалдоқчилар коалициясидан расман чиқди. Виктор Юшченконинг шахсан ўзи Юлия Тимошенкони хоинликда айблашгача борди ва янгидан зарғалдоқчилар коалицияси тузиш учун Тимошенкога қўйилган шартлар ичига Россияни Гуржистонга қилган агрессияси учун қоралаш талабини киритди.
Тимошенко турли баҳоналар билан, масалан, Украинани ташқаридаги конфликтларга тортилишини олдини олиш учун, Россияни қоралаш талабини қабул қилмади ва шу билан Россия олдида қандайдир мажбуриятлари борлигини кўрсатиб қўйди.. Унинг иккинчи йўли – Виктор Янукевич билан расман коалиция тузиш эди. Агар у шундай қилса, ўзини шу пайтгача дастаклаб келдаётган асосий куч – Ғарбий Украиналиклардан ажралиб қоларди.
Бу боши йўқ кўчадан чиқиш учун Юшченко кеча парламентни тарқатиш ҳақида қарор чиқарди. Унга кўра, янги эрта сайловлар 7 декабрга тайинланган.
Ўтган йили Виктор Юшченко политехнолигияларга усталигини кўрсатиб, парламентда кўпчилик овозга эга бўлган Янукевич тарафдорларини эрта сайловларни қабул қилишга мажбурлаган эди. Ҳозир ҳам Юшченконинг тарафдорлари парламентда озчилик. Агар кўпчилик, яъни Тимошенко ва Янукевичнинг норасмий коалацияси президентнинг парламентини тарқатиб юбориш қарорини қабул қилмаса, кризис яна кучайиши, икки ҳокимиятчилик юзага келиши мумкин. Аммо, бундай тахмин назарийдир.
Ўтган йили сиёсий кризисдан Виктор Юшченко ютуқ билан чиққан эди. “Бирлик” Партиясининг лидери Абдураҳим Пўлатнинг фикрича, бу йил ҳам шундай бўлади. Юшченко фаришта эмас, аммо асосий ғоялари йўлида собитқадамлик билан кетмоқда. Тимошенко эса, зарғалдоқчилар ғоясига хиёнат қилмоқда.
Агарда, Тимошенко Янукевич билан очиқча бирлашиб, Юшченконинг мағлубиятга учратса ҳам, бу ютуқ вақтинча бўлади. Чунки, Украина халқи сотқинликни кечирмайди.
10 октябрь: Наманганда ёнғин чиқди, ўт ўчирувчилар кулгига қолди
Кеча шаҳарнинг марказий қисмида жойлашган “Спартак” стадиони ёнидаги дўкончаларидан бирида бошланган ёнғин натижасида ўндан ортиқ дўкон кулга айланди. Суғурта системаси бўлмагани учун, бу ёнғин дўкончаларнинг эгалари учун катта фожеа бўлди, аммо ўт ўчириш вақтида бўлиб ўтган воқеалар одамларда кулгу ҳам уйғотди.
Ёнғинни ўчириш учун 8 таа ўчириш машинаси келди, атрофда 200 дан ортиқ “томошабин” тўпланди. Саккизта ўт ўчириш машинасидан фақат биттаси ишлаб, қолганлариининг тешик шлангларидан сувлар оқиб чиқиб кета бошлаганда, одамлар ўзларини кулгидан тутолмадилар.
Мухолифат вакиллари ва ҳуқуқ ҳимоячиларига босим уюштириш, уларни йўқ айблари учун жазолаш каби ишларда вилоят ва шаҳар ҳокимликлари жонбозлик кўрсатиб, режимбошининг олқишини олишга уста эканликларини кўп марта кўрсатганлар. Аҳолининг кундалик эҳтиёжларини қондириш керак бўлганда эса, кечаги ёнғинда бўлгани каби, одамларинг кулгусига қолмоқдалар.
Аммо ҳокиму ҳокимчаларнинг парвои фалак, чунки уларни халқ сайламайди, режим тайинлайди.
11 октябрь: 20:00 - Умар Панжиев ва Улуғбек Ўтаев: “Қулфурушлар чангалидан қутқаринг!”
Бугун Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти матбуот хизмати электрон манзилига Қозоғистон Республикаси Астана шаҳри Новостройка (илинка) посёлкасида қулликда тутиб турилган икки нафар ўзбекистонлик мардикор номидан (шу электрон адресдан - astana_murat@yandex.ru мурожаат келиб тушди. Афтидан, мурожаат матнини уларнинг танишлари ёзган. Маълум бўлишича, Қашқадарё вилояти Нишон туманида истиқомат қилиб келган Умар Панжиев ҳамда Улуғбек Ўтаев (иккаласи ҳам 1981 йилда туғилган) ўтган йилнинг 2 декабр куни маҳаллий қулфурушлар томонидан Қозоғистон фуқароси Серик Байжоновга сотиб юборилган. Электрон мактубда зўрлик билан тутиб турган қулфурушларнинг телефон рақамлари ҳам қайд қилинган: +77029055808 (Серик) ҳамда +77025279789 (Босс) (афтидан, қулфурушлар раҳбари дейилмоқчи…)
“Эзгулик”чиларнинг аниқлашича, мазкур иш юзаcидан Қашқадарё вилояти ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг одам савдоси бўйича моддасига асосан жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари бормоқда экан. Тергов матриалларига кўра, Астанага олиб кетилган ёш йигитлар - Ашур Эшқувватов, Акмал Хидиров, Жума Қўйлиев, Дилшод Эшбоев, Даврон Эшбоевлар қайтиб келишга муваффақ бўлишган. Бироқ ҳали ҳам қулликда қолган йигитларнинг ота-оналари ИИБ терговчиси Дилшоднинг (фамиляси айтилмаган – “Ҳаракат”) ҳаракатларидан норози, у қолган йигитларни эсон-омон юртига қайтариш учун етарлича иш олиб бормаяпти, дейди мухбиримиз.
16:00 - Бишкекдаги учрашувдан Қирғизистон ва Тожикистон хурсанд, Ўзбекистон жим
Бугун Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари кеча президент Ислом Карим Бишкекда МДҲ саммити ва Евросиё Иқтисодий Ҳамжамияти давлатлари раҳбарларининг мажлиси билан бир қаторда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг олдиндан режалаштирилмаган йиғилишида ҳам иштирок этгани билдирилди. Аммо, йиғилишларнинг биринчи ва иккинчисида қабул қилинган қарорлар тўғрисида умумий шаклда ва баландпарвоз ифодалар билан бўлса ҳам қандайдир маълумот берилган, аммо аввалдан режалаштирилмаган йиғилишда нималар хусусида гаплашилгани ва келишилгани тилга олинмаган.
Рус ва қирғиз матбуотининг хабарларига кўра эса, шу йиғилишда Ислом Карим Қирғизистонга бериладиган газнинг миқдорини ошириш учун имкониятлар қидириб топишга ваъда берган. 2009 йилнинг биринчи кварталида 2008 йилга нисбатан 150 миллион кубметр газ кўпроқ бериладиган бўлган. Газнинг бир минг куб километри 300 доллардан бўлиши ҳам келишилган. Айни замонда, Тожикистонга мамлакатимиз орқали Туркманистондан электр энергия узатиш масаласи ҳам ҳал қилинган.
Қўшнилар билан бу каби соҳаларда ҳамкорлик қилиниши тўғри. Лекин бунда Ўзбекистоннинг манфаатлари қай даражада ҳимоя қилингани айнан ўзбеклар учун эълон қилиниши керак эди. Бу хусусда умуман хабар берилмаётганиёқ шубҳалидир.
Бугун кун бўйи Ўзбекистоннинг расмий хабар агентлиги ЎзА бор-йўғи 6 дона хабарча тарқатгани ўзбеклар қандай информацион очликда эканлигинининг энг яққол кўрсатгичидир. Бунинг устига мухолифачиликка даво қилаётган сайтларнинг асосий қисми йиғи-сиғи билан овора, хабарчилик билан иши ҳам йўқ.
13 октябрь: ЕИ Ўзбекистонга қарши критилган виза чекловини бекор қилди
Reuters агентлиги хабар беришича, бироз аввал Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирларининг йиғилишида бир неча Ўзбекистонлик мулозимнинг бу ташкилотга кирувчи мамлакатларга киришини тақиқловчи қарор бекор қилинган. Ўзбекистонга қурол сотмаслик қарори кучида қолди.
Ҳеч қандай амалий натижаси бўлмаган виза чекловларининг йўқ қилиниши - “Бирлик” Партиясининг “Ўзбекистонни дунёдан изоляция қилиш ўрнига уни Ғарб структураларига интеграция қилиш мамлакатимизни демократия томон боришини тезлаштиради” деган тезиси йўналишидаги қадамдир, дейди партия раиси Абдураҳим Пўлат.
Европа Иттифоқи Ўзбекистон ва Белорусияга муносабатини қайтадан кўриб чиқади
Бугун ЕИга кирадиган 27 мамлакатнинг ташқи ишлар вазирлари Люксембургада тўпланиб, Ўзбекистон ва Белорусияга қарши киритилган санкциялар тақдирини ҳал қилишади. Ҳозирдан маълумки, санкциялар юмшатилади ёки йўқ қилинади.
ЕИнинг ташқи сиёсат ва хавфсизлик бўйича бош комиссари Хавьер Солананинг матбуот котиби Кристина Галлах бу хусусдаги тегишли қарорлар бугун олинишини билдирди. Белорусия раҳбарлари, жумладан президент Лукашенкога ва Андижондаги қонхўрликка алоқаси бўлиб, ўша пайтда Ўзбекистонда юқори лавозимларда ишлаган 13 нафар мулозимга ЕИ малакатларига кириш тақиқи бекор қилинади.
ЕИнинг мақсади шу каби йўллар билан икки диктаторни имкон борича Москванинг қучоғидан узоқроқ тутишга ва ўз таъсир доирасига тортишга ҳаракат қилиш.
Дунёдаги молиявий бўҳрон Россияга қандай таъсир қилиши Ўзбекистон учун ҳам муҳим
ИТАР-ТАСС агентлиги Россия Молия вазири Алексей Кудриннинг қуйидаги сўзларини келтиради: “1998 йилдаги бўҳрон туфайли ўша йили Россиядан 22 миллиард доллар миқдорда капитал ташқарига оққан бўлса, ҳозирги молиявий бўҳрон туфайли жорийдаги йилнинг икки ойида (август-сентябрь) бу рақам 33 миллиардга тенг бўлди… 2008 йилги Россия Федерал бюджетининг 50 фоизи нефть-газдан олинган даромадга, хусусан нефть ва газнинг баланд нархига асосланган.”
Маълумки, Алексей Кудрин Россия ҳукуматида ҳамма нарсани очиқ гапириши билан ажралиб турадиган одам. Демак, унинг бу гаплари ҳам тўғри.
Ҳозир дунёдаги молиявий бўҳрон туфайли саноатнинг риволаниши пасайиши кутилмоқда, демак, нефть ва газга бўлган эҳтиёж озаяди. Айнан шу сабабдан, дунё бозорларида нефтнинг нархи кескин тушишга бошлади. Бир неча ой аввал нефтнинг бир барели 140 доллардан ошиқ нархда сотилган бўлса, шу кунларда у 80 долларга тушди. Тахминларга кўра тушиш давом этади. Бунинг таъсирида Россиянинг нефтедолларларга боғланиб қолган иқтисоди оқсашга бошласа, бу нарса Ўзбекистонга энг камида қуйидаги икки жиҳатдан таъсир кўрсатишга бошлайди.
Биринчидан, Россияда ишлаётган тахминан бир неча миллионлик ўзбек мардикорлари даромад манбаидан айрилиб, мамлакатга қайтишга бошлайдилар. Бу юртимиз иқтисоди учун фожеа бўлиши мумкин.
Иккинчидан, Россиянинг заифлашиши Ўзбекистон ҳукуматини Ғарб давлатлари билан алоқаларни янада ривожлантиришга мажбур қилади. Ғарбнинг ёрдами мамлакатда демократик жараёнларнинг ривожланиши билан боғлиқ эканлиги эса, ҳамма биладиган фактдир.
Озорбайжон мухолифатининг бир қисми сайловда қатнашмайди, бошқа қисми уни бойкот қилади. Ўзбекистонда-чи?
Бир биридан жиддий фарқи бўлмаган “сайловда иштирок этмаслик” ва “сайловни бойкот қилиш” ифодаларининг ишлатилиши ҳам мухолифат ичида бирлик йўқлигини, айни замонда, бирлик йўқлигини оқлайдиган биронта сабаб ҳам йўқлигини кўрсатади.
Хуллас, 15 октябрь куни бўладиган президент сайлови олдидан Озорбайжон мухолифат энг камида иккига бўлинган.
“Озодлик” сиёсий блокига кирувчи Халқ Фронти Партияси (реформаторлар), Либераллар партияси ва Фуқаролар Ривожланиши партияси сайловни бойкот қилишга чақирмоқда. “Мухолифатнинг Ҳамкорлик Маркази”га кирувчи “Мусават” партияси, Демократик партия, Миллий Мустақиллик Партияси, Адолат партияси, Халқ Фронти Партияси (классиклар), Фуқуролар Ҳамкорлиги партияси, Демократик ислоҳотлар партияси ва “Озодлик” партияси сайловларда қатнашмаслик қарорини олганлар.
Агар ўз ичларида ҳам бирлашолмаган бу партияларларнинг жамият ичида етарлича кучи бўлса, улар умумий номзод билан сайловда қатнашишлари керак эди. Шунда, уларнинг номзоди ғолиб чиқмаса ҳам, мухолифат ўз мавқеини мустаҳкамлаб олган бўларди. Агарда уларнинг жамиятга таъсир кучи бўлмаса, чақириқлари фойдасиз. Шу аҳволда ҳам бирлашмаганлари эса маъсулиятсизликдир.
Сайтимизда авваллари ҳам кўп марта айтилган фикрни такрорлашдан фойда бор. Ўзбек мухолифати ҳам Озорбайжон ва МДҲга кирувчи бошқа мамлакатларнинг тажрибасидан тўғри хулоса чиқариши керак. Мухолифатни бир коалиция ёки сиёсий блокка бирлаштириш чақириқлари билан мазохист сайтларда йиғи-сиғи қилишавериш фойдасиз. Демак, янги бир ечим излаш керак. “Бирлик” Партиясининг мухолифатни ўз сафларида бирлаштириш чақириғи айнан шундай ечимдир.
14 октябрь: ЎзА халқни информацион очликда тутишни давом эттирмоқда
Дунёнинг ҳамма ахборот агентликлари ҳафтада 7 кун кеча кундуз хабар тарқатиш билан банд бўлса, мамлакатимизнинг расмий органи - Ўзбекистон Миллий Ахборот Агентлиги (ЎзА) якшанба куни дам олади, бошқа кунлар ҳам кечаси ишламайди.
Масалан, бугун ЎзА шу соатларга қадар 10 та хабар тарқатган. Табиий, улар ичида дунёда бўлаётган муҳим воқеалар мутлақо тилга олинмайди. Ўзбекистоннинг ички ҳаётига доир тарқатилган хабарларда ҳам оддий одамни ишонтирадиган ёки қизиқтирадиган нарса йўқ.
Хабарлардан бири “Мамлакатимизда Президент Ислом Каримов раҳнамолигида суд-ҳуқуқ тизимини эркинлаштириш ва демократлаштириш борасида изчиллик билан амалга оширилаётган ислоҳотлар ўз самараларини бермоқда” сўзлари билан бошланади ва уни ўқишдан ҳеч қандай фойда йўқлиги дарҳол маълум бўлади қўяди.
“Синовдан ўтганлар - ҳарбий хизматга” номли бошқа бир хабарда Қашқадарёда ҳарбий хизматга чақирилганларни тантанали кузатиш маросими бўлгани билдирилади. Хабардан чиқадиган асосий хулоса шундан иборатки, “Чақирув комиссияларида бўлажак аскарларнинг жисмоний тайёргарлиги билан бирга интеллектуал салоҳияти, касбий ва психологик тайёргарлиги ҳам синовдан ўтказилар” экан. Бу каби ибтидоий хабар тайёрлайдиган ЎзАнинг мухбирлари ўша чақирув комиссияларидан ўтказилса фойдалироқ бўлармиди?!”
17 октябрь: Туркия БМТнинг Хавфсизлик Кенгашига аъзо бўлди
Бугун Бирлашган Миллатлар Ташкилотида Хавфсизлик Кенгашининг доимий бўлмаган янги аъзолари сайланди. Европадан Туркия, Осиёдан Япония, Африкадаг Уганда, Американинг Кариб денгизи қисмидан Мексика Хавфсизлик Кенгашининг 2 йиллик (2009-10) аъзоси бўлдилар.
15 кишилик Хавфсизлик Кенгашининг 5 доимий (АҚШ, РФ, Хитой, Буюкбритания, Франция) ва 2 йилга сайланадиган 10 аъзоси бор.
“Бирлик” фаоли Дилмурод Муҳиддин озод қилинди
Ҳозиргина “Бирлик” Партияси раисининг ўринбосари Ҳамдам Сулаймондан олинган хабарга кўра, партия фаоли, “Эзгулик”нинг Андижон вилоят Марҳамат туманидаги етакчиси Дилмурод Муҳиддин бугун озод қилинган. У ҳали уйига ҳам етиб келмаган, Навоийдан Самарқанд орқали Андижонга келмоқда.
Маълумки, Дилмурод яна 4 нафар мухолифатчи (“Бирлик” Партияси раисининг ўринбосари Ҳамдам Сулаймон, партиянинг Андижон вилоят ташкилоти раиси Акбар Ориф, партиянинг шаҳрихонлик фаоли Нурмуҳаммад Азиз, партиянинг Марҳамат туман ташкилоти раиси Мусажон Бобожон) Андижондаги қирғинни қораловчи “Бирлик” баёнотини тарқатишда ва “Бирлик”нинг Тошкентда ўтказилиши режалаштирилган митингини таёрлашда айбланиб қамалганди. 2006 йил 11-12 январь кунлари Тошкент вилоят суди 4 кишини шартли жазо бериб озод қилган, Дилмурод Муҳиддин эса 5 йилга озодликдан маҳрум этилганди.
Дилмуроднинг озод этилгани ҳақидаги хабарни Ҳамдам Сулаймонга Мусажон Бобожон етказган.
18 октябрь: “Бирлик” сўзидан ўзбек режими қанчалик қўрқса, “Озодлик”даги унинг гумашталари ҳам шунчалик қўрқишади
Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган ягона мухолифит ташкилоти бўлмиш “Бирлик” Партиясининг икки фаоли - Мамаражаб Назар ва Дилмурод Муҳиддининг озод қилиниши бу кунларнинг асосий янгилигидир. Ундан “Озодлик” радиосининг ўзбек хизмати ҳам кўз юмолмаган. Аммо, кутилганидек, МХХнинг рухсатисиз бирон қадам қилолмайдиган радио ходимлари бу икки мухолифатчининг “Бирлик” фаоли эканлигини тилга олмаганлар.
Ваҳоланки, Мамаражаб Назар партия Марказий Кенгашининг аъзоси, Дилмурод Муҳиддин эса айнан партиявий фаолияти учун қамалган. Яна ҳам тўғрисини айтсак, Дилмурод сўнги йилларда фақат ва фақат сиёсий фаолияти учун қамалган ягона мухолифатчидир.
Абдураҳим Пўлат ўз сафдошини озод бўлгани билан табриклади
Бугун “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлат кеча қамоқдан озод этилган партия фаоли Дилмурод Муҳидднинг Марҳамат туманидаги уйига телефон қилиб, уни ва отасини бу қувончли воқеа билан табриклади. У ўз ўринбосари Ҳамдам Сулаймон билан ҳам гаплашди ва Дилмуродга моддий ёрдам бериш масласини маслаҳатлашди.
Бу орада кечаги воқеаларнинг баъзи хажвиясифат тафсилотлари ўртага чиқди. Димуродни қамоқхона хизматчиларидан бири кузатиб уйигача олиб келиб қўйибди. Унинг қўл телефони ҳам бор бўлиб, Дилмуродга ундан фойдаланишга рухсат берибди. Ҳамдам Сулаймон у билан шу телефон орқали бир неча марта гаплашибди ва телефон номерини партия лидери Абдураҳим Пўлатга билдирибди.
Абдураҳим Пўлат бу телефон кимга оидлигини билмасдан унга қўнғироқ қилган ва ўзини танит