Журнал Ҳаракат
№5 (74) 2008. Сиёсатда ғийбат
Дилмурод Саййид -
“Икром Ёқубов иддаолари” ёки саёз сценарий хусусида
Бугунги кунда “саҳна”га ўта муваффақиятсиз чиқарилган ва “Қочоқ МХХ ходими” бош ролни ижро этаётган ярим қўғирчоқлаштирилган “томоша” ҳақида муносабат билдиришликни аввалига унчалик хушламагандим. Сабаби, ўзини чин мухолифат ҳисоблаб, кўксига муштлашни бўйинбоғ қилиб олган ТЎДАнинг фисқу фасодларига “мишен” бўлишлик маъқул кўринмаганди. Лекин...
Асли “Каримовнинг қулоқлари-2” сарлавҳали мақолани ўқиганимдан кейин “Эзгулик”даги ҳамфикрлардан бирига қўнғироқ қилдим. Бу янглишмасам, шу йил июл ойининг учинчи ўнкунлиги бошларида эди. Суҳбат асносида кимгадир лой чапишга ва шунинг эвазига “Эрк” раисини мақтаб, “очко” олишга уринган “ижод аҳли”, хусусан, мақола муаллифи ҳамда унинг маънавий отасига қарши зарба беришлик фикрини билдирдим. Шунда суҳбатдошим:
- Эътибор беришга арзимайдиган, қолаверса, эски ва асоссиз иддаоларини такрорлашибди, - деган мазмунда оғирлик кўрсатди.
Бироқ бу “узоқни кўзлаб ёзилаётган сценарий” деган тахминга бордим. Тахминим ҳаётий бўлиб чиқди!
Аввало, “муаллиф хусусида қисқача” сўз.Фикри ожизимча, Абдулло Сарбадор ва эндилик-да Икром Ёқубов номидан матн эълон қилаётган одам бир шахс, лекин Икром Ёқубов эмас! Бу ўринда мен “ҳаммуаллифлик”ка Абдулла Искандар тахаллусли сухандонни ҳам қўшсам, хато чиқмас. Демак, тушунишимча, асосий муаллиф - Абдулла Искандар! “Таҳрир ҳайъати” фахрий раҳбарлигида, албатта, (шоир Муҳаммад Солиҳ эмас!) жаноб Салай Мадаминов турибди назаримда.
Бундай хулосага келишлик учун ақлни кўп сарфлаш исрофгарчилик бўларди. Чунки охири Икром Ёқубовга нисбат берилган мақолалар мазмун ва моҳиятан битта мақсадга қаратилган, яъни Ўзбекистондаги мавжуд ҳукуматнинг ягона мухолифи сифатида “Эрк” ва унинг раҳбари Муҳаммад Солиҳ(МС)ни ўқувчи онгига сингдириш. Шу баробарида бошқаларни сотқинга чи-қариб, ўқувчи шуурида гумон уйғотиш! Бу-азалдан қўлланилган, айниқса, Сталин ва Берия даврида жуда қўл келган усул!
Ўзингиз ўйланг: “Атрофдаги барча-расмию норасмийларнинг ҳаммаси Ватан ҳамда халқ учун зарар келтирувчи, фақат Муҳаммад Солиҳгина ватанпарвар, элсевар” деган талқинни бош мавзу қилиб олган туркум матнлардан қандай холисона хулоса чиқариш мумкин? Ахир, бу матнларнинг бирортаси холисона ёзилмаган бўлса, бирёқлама ғоя етакчи ўринда турган бўлса-ю, мен бу саёз, ғаразли фикрларни қай йўсинда холис қабул қила оламан!
Гапнинг очиғи, кейинги икки ойда айнан шу йўналишда эълон қилинган матнларнинг ўзи-дан кўчирмалар келтириб,(“сопини ўзидан чиқариб”) таҳлилий муносабат билдириш имкони-га эгаман. Лекин ўқувчига шундоқ ҳам аён бўлиб турган тушунча хусусида батафсил баён ёзишлик ҳам мантиққа мувофиқ эмас-да! Биргина мисол билан чекланаман: муаллиф ўзини Абдураҳим Пўлатга кураторлик қилувчи шахс сифатида талқинлайди. Абдураҳим Пўлат мамлакатни тарк этганида “куратор” неча ёшда эди? Ҳазрат Навоийнинг 5 ёшида шеър ёзганига ишонаман, лекин И.Ёқубов 8-10 ёшида...
Фақат савол туғилиши табиий: “Бугунги кунда ўзини ягона мухолифат лидери ҳисоблашга уриниб, ўзини Ватанпарвар, элпарвар қилиб кўрсатишга интилаётган ЛИДЕР Ўзбекистон - Ватан учун нима ижобий иш кўрсатди? Ўзбек миллати учун қандай эзгу амалларни қила олди?”
Мен бу савол устида кўп ўйландим, лекин лоақал битта салмоқли, тош босадиган мисол топа олмадим. Аксинча, унинг утопияси касрига жабр чекиб, қамалиб чиққан дўстларимиз кўз ўнгимдан ўтдилар! Унинг бир ҳовуч ҳамфикрлари касофатидан ноҳақ бўҳтонлар эшитган ҳамюртларимни номма-ном эсладим!
Муҳтарам муштарийлар менинг 2006-2007 йиллар оралиғида эълон қилинган “Мухолифатга мухолиф мулоҳазалар” туркум мақолаларимни, ундаги фикрларимни балки эслашар. Ўша вақтлардаёқ ўзини “Эрк”дан ҳисобловчи айрим ғаразгўй, асосан бўҳтонлардангина матн яратадиган-тарқатадиган “қаламкаш”ларнинг чиркин мақсадлари хусусида холисона фикрларни эълон қилганимда, Сафар Бекжонга ўхшаган “манглайиқора”лар жўяли жавоб айтолмай, депсиниб қолгандилар. Бугунги Икром Ёқубовга нисбатланаётган матнлар мазмунан ўша депсинишнинг анча оғир кўринишидан бошқа нарса эмас! Зеро,табобатда ҳам касалликнинг зўрайиши деган тушунча мавжуд! Яна қайтараман, бу туркум матнларни эълон қилишликдан мақсад Ўзбекистондаги ички воқеликка холис баҳо беришмас, балки “ягона мухолифат раҳбари” деган мақомни тирилтиришга бўлган ҳаракатдир! Бу дунёқарашга қўшилишмаган ёки эътироз билдирган одамларга хоҳи чин, хоҳи бўҳтондан иборат маломат ёғдиришликдир. Худди Сталинча талқин: “Берия тасдиқладими, демак у одам душман!” Сталин даврида Берия битта эди, бугун эса, итнинг тезагидан-да кўпайиб кетди бериялар! Шунингдек, Сталинлар ҳам урчиган...
Менинг на “Эрк” партиясига, на унинг аъзоларига хусуматим йўқ ва бўлиши ҳам мумкин эмас. Бироқ унинг раҳбарлиги ниқоби остида фаолият юритаётган қатор кимсалардан кўнглим қолганига анча бўлган. Бунинг сабабларини “ТАРИХИЙ МАКТУБ ҲАҚИДА ЁЛҒОН ВА ҲАҚИҚАТ мақоласини ўқиб...”; “ХОРИЖДАГИ МУХОЛИФАТ НИМАНИ ИСТАЙДИ?”; “Муҳаммад Солиҳнинг “НОМУС”ини ўқиб...” каби қатор мақолаларимда анча батафсил баён қилгандим.
Энди Икром Ёқубов шахсига келсак, шахсан мен у кимсанинг тайинли одам эканига ишонмайман.Чунки ўз ёзишича, “туғма чекист, чекистлик қонида бор” шахс. Бироқ қатор сабабларга кўра ўз касбига нафрати уйғониб, тузумга қарши бош кўтарган!?
Негадир жуда ишонарсиз талқин. Энг эътиборлиси, бу талқиннинг ишонарсизлигини матн муаллифи ҳам, уни эълон қилаётган (асосан, МС ёки СМ таъсиридаги сайтлар ҳам!) тўлиқ англаб ту-рибдилар. Лекин ҳозирда бўлак имконлари йўқлиги боисидан ҳам шунга мажбурдирлар балки. Икром Ёқубов шахсига аниқлик киритиш учун уни таниган, у билан бирга ишлашган (чекистлар эмас, журналист, оддий касб эгалари!) билан озгина суҳбатлашиш кифоя қиларди! Агар ундан қурол сифатида эмас, чин манба ўрнида фойдаланишни истаганларида эди, матннавису ноширлар унинг шахсига холис баҳо берардилар. Ўқувчига уни холис минбардан туриб танитардилар. “Юзидан ниқобини олган” муаллифнинг “ниқоб”да туриб ёзган матнларга бир қур кўз ташладим. Холислик кўринмади.
Мен бир нарсани тушуна олмайман, кейинги вақтда Ватанни тарк этганлардан айримлари ўзини жабрдийдалигини бўрттириб кўрсатиш баробарида МС тарғиботига зўр беришмоқда. “Ўзбекистон ҳукумати”, “Абдураҳим Пўлат”, “Жаҳонгир Маматов” бирикмалари улар эълон қилаётган матнларда энг кўп учрайдиган таъкидлар. Шу баробарида айнан шу таъкидлар қиёсида МС шахсини тарғибу ташвиқ этишлик. Бир вақтлар собиқ коммунистлар капиталистларни қоралаб, ўз мафкуралари устунлигини айнан шу таҳлитда исботлаб келгандилар. Қарангки, коммунистик тушунчалар ўзини оқламади, капитализм эса, барҳаёт!
СССР қулагач, Ленинга қўйилган ҳайкалларни йўқотиш бошланди. Чунки Ленин номи ва сиймосини одамлар онгидан сиқиб чиқармай туриб, янги даҳоларни яратиш мумкин эмасди! Абдураҳим Пўлатнинг хоинлигини исботламай туриб, МСнинг даҳолигини исботлаб бўлмайди ёки аксинча, МСни хоинга чиқармасдан АП лидер бўлолмайди! Бу - ҳозирда ўзини мухолифат сановчи гуруҳлар учун ягона стратегия!
Икром Ёқубовнинг “Эзгулик”ка шахсий нафратини ҳам тушуниш мумкин. Чунки Васила Иноят уни ишга қабул қилмаган! Агар янглишмасам, маълум муддат Суръат Икромов билан ишлашган ва унинг кўмагида хорижга боргану қайтиб келмаган. Қайтмаганлигининг сабаби ҳам маълум - ишсизлик! Шунингдек, “Депорт”лик хавфи ҳам бор! Буёғи энди қорин ғами...
Мен бу мулоҳазаларни нафрат ёки бирор адоват юзасидан ёзаётганим йўқ, балки МС раислигидаги гуруҳ хулоса чиқарсин, деган ўй билан фикр юритмоқдаман. Чунки бундай услубдаги “сценарий” одамни бадном қилиши аниқ!
Мен аввал ҳам бир саволни кўндаланг қўйгандим, ҳозир ҳам шуни эслатаман: “Ҳижратдан мақсад - Ватанга таҳдиду Ватандошларга лой чапишмиди, муҳтарам зотлар?”
Ўзингиз-ку, хоҳи ЛИДЕР, хоҳи РАИС аталинг, мақомингиз тенг - ҚОЧОҚ бўлсангизу, яна бир-бирингизга лой чапиб, нимага эришмоқчисиз? Қандайдир “шестёрка”ларнинг ҳеч бир текшириб кўрилмаган маълумотларидан байроқ ясашликнинг боиси нима - ЯГОНА ЛИДЕРЛИК ДАЪВОСИМИ? На Ватанга, на миллатга заррача нафи йўқ, бори ҳам зиён бўлган бу рутба обрў келтиришига ишонасизми? Билишимча, Сизнинг “муқбилтошотар” ўйинингиз миллат шанига доғ тушириб, йўлбарсларни қиришдан бошқага ярамаяпти!
12 cентябр 2008 йил