Журнал Ҳаракат
№2 (71) 2008. Кечагина ўтган кунларимиз
"Ҳаракат" Агентлигининг Янгиликлар тасмасидан - 1
Манба: www.harakat.net
Март-апрель, 2008 йил
1 март: Дунё бозорида АҚШ доллари қадрсизланмоқда, Ўзбекистонда эса...
Кейинги бир йилда инфляция миқдори 7,4 фоизни ташкил этаётган Америка Қўшма Штатларининг миллий валютаси - долларнинг жаҳон бозоридаги қадрига жиддий зарба етгани айтилмоқда. Ҳатто яқин кунларда бир баррели 80 АҚШ долларидан ортиқ бўлмаган нефть учун энди 103 АҚШ доллари тўланяпти. АҚШдаги бу иқтисодий муаммо жаҳон иқтисодиётига ҳам маълум даражада таъсир қилиши турган гап. Қора бозори асосан АҚШ доллари билан бошқариладиган Ўзбекистонда эса бир қарашда бу ҳолга тескари бир кўринишни кузатиш мумкин. Яъни, жаҳон бозорида доллари курси тушиб кетаётган бир паллада Ўзбекистонда долларнинг нархи ошмоқда.
Ҳозирги кунда Ўзбекистон қора бозорида 100 АҚШ доллари 140 000 ўзбек сўмига сотилмоқда. Давлат белгилаган курс эса 100 АҚШ долларига 130 600 сўмни ташкил этади. Бу ҳолатни синчиклаб ўрганган мухбирларимизга кўра, аслида Ўзбекистон бозорида АҚШ доллари курси кўтарилмаётгани, аксинча, ўзбек сўми шунчалик тезлик билан қадрсизланаётгани доллар курси кўтарилаётгандек манзарани ҳосил қилганини таъкидлайди.
3 март: Шоира Зулфияга ҳайкал ўрнатилиши ва исми-шарифимиздаги русча қўшимчалар
Шу йил 1 мартда Тошкентда ўзбек халқининг буюк шиораси, айни замонда, бошқа улуғ шоиримиз Ҳамид Олимжоннинг турмуш ўртоғи бўлган Зулфиянинг ҳайкали очилди.
- Бу қувончли воқеа ва ҳайкалнинг очилиш маросимада шоиранинг қизи иштирок этгани ҳақидаги расмий хабарни ўқир эканман, 30 йилча аввал бўлган бошқа бир воқеани эсладаим, - дейди бу хусусда “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлат. - Ўша воқеани вақти келиб ёзилиши мумкин бўлган хотиралар учун асраб қўйса бўларди. Аммо, бу воқанинг хулосалари бугунги ҳаётимиз учун ҳам ўта муҳим эканлигини ҳисобга олиб, уни ҳозир қоғозга тушириш керак деб лозим топдим.
Ўтган асрнинг 70-йиллари ўртасида Москвада аспирантурада бирга ўқиган ўртоғимнинг куёв йўлдоши бўлдим. Тошкент ресторанларидан бирида ўтган тўй маросимидан кейин, кичик бир гуруҳ билан куёвнинг ўйига келдик. Бу ерда ҳам кичик бир ўтириш бўлди. Ҳозир аниқ эсимда йўқ, аммо, ҳарҳолда менинг ташаббусим билан бўлса керак, суҳбат орасида ўзбек тилининг аҳволи ҳам тилга олинди.
Мен ҳар доимгидек, зиёлиларнинг оиласида, айниқса, Тошкентда ёш болаларнинг тили русчада чиқаётгани, бу нарса тилимизнинг келажаги учун яхши бўлмаслигини гапирганимда, ўрта ёшлардаги бир аёл, у куёвнинг яқин қариндошларидан эканлиги кўриниб турарди, бунда болаларнинг айби йўқлигини, унинг ўзи ҳам ўзбек тилини университетни битиргач ўрганганини айтиб қолди. Албатта, дедим мен, агар ота-онанинг ўзбек тилига ҳурмати бўлмаса, шундай бўлади-да.
Бу сўзларимдан кейин ҳамма жим бўлиб қолди, ноқулай вазият юзага келганини сездим. Аммо, умумий кайфият тўй кайфияти бўлгани учун дарҳол мавзуни алмаштириб ўтиришни давом эттирдик.
Бир неча кундан кейин ўша аёл Зулфия ва Ҳамид Олимжоннинг, янглишмасам, Ҳулкар исмли қизи эканлиги, отасининг ўзбек тилидаги ижодини ўрганувчи олима бўлганини ўрганмасам, балки ўша воқеа тезда эсимдан ҳам чиқиб кетарди. Балки чиқмасди. Ҳар ҳолда чиқмасди. Шунинг учун яна бошқа бир воқеани эслатмоқчиман.
Ўтган асрнинг 80-чи йиллари ўрталарида фан доктори бўлганимдан кейин, ўша пайтнинг қоидалари бўйича мени оила аъзоларим билан ҳукуматнинг поликлиникасига бириктириб қўйишди. Бир кун нима бўлди-ю ўғлимни поликлиникага олиб бордим. Врач жуда ҳам хуш муомала катта ёшдаги рус аёли экан. У боламни эрклаб “отнинг нима, ёшинг нечада, ширин болам” каби сўзлар гапирди. Табиий, русча гапирди. Ўғлим индамай турганидан шубҳаланган врач маъюслик билан мендан сўради: Ўғлингиз соқовми?
Йўқ, - дедим мен, мутлақо бепарволик билан, - у русчани билмайди. Шунда рус аёли соқов бўлиб қолганини айтиб ўтиришга ҳожат йўқ. Ҳукумат поликлиникасига боғланган оилаларнинг болалари ичида рус тилини билмайдигани бор бўлишини хаёлига ҳам келтирмасди у рус доктори. Чунки, бу даражага етиб келганларнинг болалари фақат рус тилини, баъзи ҳоллардагина икки тилни билишарди.
Мени тилимиз билан боғлиқ яна бир нарса ҳали ҳам ҳайрон қолдриб келади. Бу - исми-шарифимизнинг ёзилиши. Мана, мустақил бўлганимизга 17 йил бўлмоқда, ҳалигача фамилияларимизнинг русча ёзилишидан ҳеч ким воз кечмоқчи эмасдек кўринади. Биз ўз сайтларимизда кўпчилик исм-шарифларни русларнинг “ов” ва “ова”ларини ишлатмасдан ёзмоқдамиз. Ҳатто жорийдаги президентникини ҳам. Аммо, халқ бу масалад суст. Оммавий ахборот воситалари, ўзбек зиёлилари суст. Миллий шууримизнинг даражаси бундай муҳим масалада юксак эмаслиги ҳайратга арзигуликдир.
Айни замонда, ўта ибтидоий масалаларда шууримиз ишлаб қолганига ҳам ҳайрон қоламан. Мана биттагина мисол.
Биз 60-70 йил рус алфавитини бироз ўзгартириб ишлатиб келдик. Тилимизга русчадан кирган сўзларни ёзишда юмшатиш белгисини ишлатиб келганмиз. Ҳозир расман лотин алифбосига босқичма-босқич ўтишимиз ҳақида қонун ҳам қабул қилинган. Шундай экан, 60-70 йилдан бери ишлатиб келинаётган “юмшатиш белгисига” яна бир неча йил кўз юмсак бўларди. Аммо, кўриб турибмизки, ўзбек тилидаги матбуотда бу белги ишлатилмайдиган бўлибди. Ҳамма бунга миллий шууримизнинг юксаклиги, русча харфдан юз ўзиришимизнинг белгиси сифатида мағрурлик билан қараса керак. Қолган рус харфларини ишлатишни давом эттираётганимизни, бир харф ҳеч нарсани ҳал қилмаслигини тушунмайдиган даражада ибтидоиймизми? Нима қиламиз, тарихимизни кирилда ёзилган материаллардан ўрганадиган авлодларимизнинг бошини арзимаган масалада қотириб?
Агар, миллий шууримиз юксаклигини намойиш қилмоқчи бўлсак, исми-шарифимиздаги русча қўшимчалардан воз кечайлик. Гап фақат матбуотда воз кечиш ҳақида эмас, одамлар расмий ҳужжатларини ҳам ўзгартиришлари кераклиги ҳақида. Мана бу - ҳеч кечиктирилмасдан қилиниши керак бўлган қадамдир.
Шавкат Рўзимуродов: “Толиб ака Шовруқнинг руҳига хиёнат қилмасин”
2001 йил Ўзбекистон режими томинидан Ички ишлар вазирлигининг Тошкентдаги ертўласида ваҳшийларча ўлдирилган “Бирлик” халқ ҳаракати Қашқадарё вилоят ташкилотининг раиси, собиқ Ўзбекистонт халқ депутати Шовруқ Рўзимуродовнинг укаси Шавкат мухбиримизга шундай баёнот берибди: “Мен интернет тармоғида Толиб ака Ёқубовнинг бир бўҳтон тарқатганини кеч билдим. Англашимча, Толиб ака иним Шовруқ Рўзимуродовга ёрдам бериш баҳонасида Абдураҳим Пўлат ва Васила Иноят унинг хонадонига етказилиши керак бўлган ёрдам пулини бермай юрганини ёзибди. Аслида бу ҳақда гап қўзғамоқчи эмасдим, аммо Шовруқнинг руҳи олдида беайб одамларга нисбатан туҳмат қилинганига чидай олмадим ва шуни маълум қиламанки, унинг оиласига сафдошлари томонидан кўрсатилаётган маблағнинг вақтида етиб келаётганига кафилман. Мустабид тузумнинг қурбони бўлган инимнинг руҳи Толиб акадан рози бўлсин”.
Албатта, бу каби оғир, айни пайтда ҳақиқат бўлган гапларни чоп этиш жўн иш эмас. Мухолифатимизнинг дарғаларидан бири бўлган Толиб Ёқубнинг сафдошларига туҳмат қилиш даражасида тубан кетганини эътироф этиш-да ўнғайсиз. Аммо Толиб аканинг забун ҳоли нечоғли аянчли бўл